Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  0 12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  3 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Рустам Абдуллаев: "Пахтакор"дек жамоа билан дуранг ўйнаш биз учун ижобий натижадир" News

Рустам Абдуллаев: "Пахтакор"дек жамоа билан дуранг ўйнаш биз учун ижобий натижадир"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичидаги "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди.
- Албатта "Пахтакор"дек кучли жамоа билан дуранг ўйнашнинг ўзи биз учун ижобий натижадир. Бундан хурсандмиз. Бугун асосийси мухлислар уйларига хурсанд кайфиятда қайтди. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар бугун бор кучини берган холда ўйнаб ишқибозларимизни қувонтирди. Бундан  мен ҳам хурсанд бўлдим, - дея гап бошлади Рустам Абдуллаев.

-  Ўйинга келадиган бўлсак, "Пахтакор" ҳозирда олий лига пешқадами бўлиб турибди. Бу жамоа қарши ўйин ҳар қандай жамоа учун қийин кечади. Футболчиларимиз дастлабки 20 дақиқани катта ҳаяжон остида ўтказишди. Бундай холат илгари биз футбол ўйнаган пайтларда ҳам учраб турарди. Чунки рақиб жамоанинг номи футболчиларни бироз чўчитади. Шу боис бугун йигитларга, уларнинг таркибида ҳам сизларга ўхшаган футболчилар ўйнаёди, ҳайиқмасдан, ортиқча ҳаяжонга берилмасдан ўйнанглар деб уқтирдим. Учрашув бошларида тўпни ўзида сақлаб турмасдан, манзилсиз тўп узатишлар учради. Лекин кейинроқ ҳаммаси изига тушди.

- Очиғини айтганда, бугун қарши ҳужум тактикаси остида ўйнашга қарор қилдик. Ҳимояни унутмаган холда, қарши ҳужумдан унумли фойдаланиш кераклигини футболчиларимга айтгандим.

- Жавоб ўйини олдидан нима дейишим мумкин? Бугун дастлабки ўйинни ўз майдонимизда ўтказдик. Дуранг қайд этганимизнинг асосий сабабларидан бири бу ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаганимиз бўлди. Қолаверса майдонимизнинг холати у қадар талаб даражасида эмас, ҳозирча. Жавоб ўйинини энди "Пахтакор" стадионида ўтказамиз. Албатта ҳар бир учрашувда рақиб ким бўлишидан қатъий назар ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биламан жавоб ўйинида бизга осон бўлмайди. Лекин бу биздек биринчи лига жамоаси учун синов вазифасини ўтаб беради. Бу орқали ўйинчиларимиз ҳам маҳоратларини оширади. Мана бугун улар маълум миқдорда ўсишга эришди деб ҳисоблайман.

- Кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз у қадар юқори бўлмаса-да, Тошкентда кечадиган баҳсда ижобий натижага эришиш ва шу орқали мухлисларимизни хурсанд этишга уринамиз. Асосий бўлимларда дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясига қадар етиб бора олсак, балки лотореяда омадимиз келиб қолар. Буни вақт кўрсатади.

- Олий лигага чиқамиз деб кафолат бермаган бўлардим. Лекин ҳаётда ҳамма нарсани иложи бор. Фақат бунинг учун чин дилдан ҳаракат қилиш керак бўлади. Раҳбарият томонидан элитага чиқиш вазифаси қўйилган экан, бу мақсад йўлида бор кучни ишга соламиз, - дейди Абдуллаев.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика