Latest news

18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  0 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  1 17:40Футзал. "Оил Стар" ва ЎзСҚБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалида тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  1 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  1 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  0 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  6 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  3 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  39 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  1

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди" News

Руслан Аҳмедов: "Футболни алдаб бўлмайди"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, 15 дақиқада 3 та гол бизни "шок" холатига тушириб қўйди. Шу сабабдан ҳам биз бугунги ўйиндан йирик ҳисобдаги мағлубият билан қайтаяпмиз. Мағлубият учун барча айбни ўз зиммамга оламан.

- Дарҳақиқат бугунги учрашув "Хоразм"нинг жорий мавсумдаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан якунланди. Нима деб ўйлайсиз, бунинг асосий сабаби нима?

- Футболни алдаб бўлмайди. Мавсум бошида ўзимиз истаган маҳоратли футболчиларни таркибга жалб эта олмадик. Иккинчи даврада ҳам таркибимизни кучайтириш борасида янгиликлар бўлмади. Аксинча, айрим футболчилар жамоамизни тарк этишди.

- Ўйин қайдномасида захирада кўрсатилган футболчилар сони оз эди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Такрорлайман, футболни алдаб бўлмайди. Бизда ҳозир жароҳатлар ва карточкалар туфайли чизиқларда муаммо юзага келган. Мағлубият учун узр сўрайман ва барча айбни ўз зиммамга оламан.

- "Хоразм" жамоасининг кучли бешликка кириши ва Суперлига учун кураш олиб бориши имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Имконият сақланиб турибди. Бироқ, тобора камайиб бораяпти. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Бунақанги мағлубиятни қабул қилиш мен учун оғир кечади. Балки кейинги ўйинга бошқа мураббий жамоани тайёрлаши ҳам мумкин, кўрамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика