Latest news

19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 19:21Суперлига. "Динамо" - "Сурхон". Таркиблар маълум  1 19:00Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  28 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  12 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  27 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  7 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  3 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1

Руслан Аҳмедов: "Дуранг - адолатли натижа" News

Руслан Аҳмедов: "Дуранг - адолатли натижа"

Про-лиганинг 19-тури доирасида "Қўқон-1912" билан дурангдан кейин "Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин оғир бўлиши кутилганди. Айни дамда бизда ҳолат оғир эди. Жароҳатлар, дисквалификация сабабли ҳатто захирадаги футболчилар ҳам камчиликни ташкил қилди. Ёшлар бор, бироқ ёрдам берадиган даражада эмас. "Қўқон-1912"ни яхшилаб ўрганиб чиқиб, тайёрландик. Умуман олганда барча учрашувларга шундай тайёрланамиз. Бугунги рақибни яхши тахлил қилганимиз сабаби - айни дамда "Қўқон-1912" Суперлигага чиқишга даъвогарлик қилмоқда, "Локомотив" ва "Динамо"га улар жиддий қаршилик кўрсатишяпти, ёзда таркибини ҳам кучайтириб олди. Бугунги дурангни эса олтинга тенг деса бўлади. Ҳозир кучли бешликка ҳаракат қиляпмиз. Мухлисларни хурсанд қилиш учун йигитлардан шуни талаб қилгандим. Доимо ғалаба учун тайёргарлик кўрамиз. Бироқ бу футбол. Ютиш ҳам ютқазиш ҳам мумкин. Бугунги дурангни адолатли натижа деб ўйлайман. 

- Ҳимоядаги ўйин анчагина яхши бўлди. Аммо ҳужумда қандай муаммолар бор?

- Таркибдаги ёшлардаги тажриба. Ниёзметов ушбу мавсум давомида захира футболчиси эди. Мана бугун унда имконият бўлганди. Шунда ҳам у ўз даражасида ўйнади. Келаси ўйинлардан у ўзини кўрсатишни бошласа керак. Чунки уни 3 ҳужумчилик тактика билан биринчи марта ўйнатишим. Шу сабабли унда тушунмовчиликлар бўлган. Ҳимояда йигитлар олдиларига қўйилган вазифани бажаришди, яъни, гол ўтказиб юборишмади. Ҳужумда эса қарши ҳужумлар асосида ўйнашни режа қилгандик. "Қўқон-1912" стандартлардан кейин катта муаммолар яратди. 

- Невил Тенгегнинг захирада қолдирилишига сабаб?

- Жароҳати бор. "Динамо"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида унчалик жиддий бўлмаган жароҳат олди. Ўтган ҳафта давомида даволанди. Навбатдаги ўйинларда уни кўриб қолишимиз мумкин.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика