Latest news

02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 01:05Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  15 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  0 00:40АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  13 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  5 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1

Ўзга олам вакиллари News

Ўзга олам вакиллари

Суперлиганинг 8-турида "Бунёдкор" ўз уйида "Қўқон-1912" жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.

Қўқонликлар ғалаба голини сўнгги сонияларда мезбонлар дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиевнинг хатоси эвазига уриб кетишди.


Юқорида суратда дарвозабоннинг юзига эътибор беринг. У нима қилиб қўйганини тушунган ва юзида ғам ва қўрқув бор... Бу тактик хато эмас, техник хато ҳисобланади. Техник хато эса исталган футболчида учраб туради, бундан жиддий фожиа ясаш шарт эмас. "Қалдирғочлар" устози Илёс Зейтуллаев ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бу ҳақда айтиб ўтди.

Қизиғи, Ҳамидулло Суперлигамиздаги дарвозабонлар орасида техникаси юқори бўлган ва оёқ билан энг яхши ўйнайдиган дарвозабонлардан бири ҳисобланади. Зарур пайти узун пасларни ярим ҳимоячилардек ижро эта олади. Лекин, тақдир бунақа хатони айнан оёқ билан зўр ўйнайдиган посбонга раво кўрди. Абдунабиев ўйин тугагач майдонни кўз ёшлар билан тарк этди, хатосини жуда чуқур қабул қилди... Дарвозабонлар ўзга олам эканлиги ҳақида кўп бор эшитганмиз, улар ҳатто рақиб бўлган тақдирда ҳам бир-бирига қўпол хатоларни асло раво кўришмайди. Жаҳон футболида хато қилган дарвозабонни нариги жамоа посбони бориб юпатганини кўп бор кўрганмиз. Ўша куни "Бунёдкор" стадионида ўзим шу нарсага эътибор бериб кузатиб турдим. "Қўқон-1912" кипери Азиз Исақов голни нишонлаш учун югуриб борди ва ортига қайтаётганда ҳамкасбининг олдига бориб уни қўллаб қўйди. Учрашув якунланганидан кейин қўқонликларнинг дарвозабонлар мураббийи Хуршид Ходжаев ҳам Абдунабиевнинг олдига бориб унга нималардир деб юпатди. Бу жараён менда илиқ таассурот қолдирди. Булар (дарвозабонлар) чинданам бошқа олам, бир-бирига жароҳат ҳам тиламайди, хато қилишини ҳам хоҳламайди. Чунки, қачондир шундай кун унинг ҳам бошига тушиб қолиши мумкинлигини ҳис қилади ва доим рақиб дарвозабонини ҳам қўллаб-қувватлайди.


Шахсан мен Ўзбекистон МТЖда Ўткир Юсуповдан кейин Абдувоҳид Неъматов билан бирга айнан Ҳамидулло Абдунабиевнинг даври бўлади деб ўйлайман. Унда дарвозабонларга керак бўлган барча кўрсаткичлар бор, боз устига оёқ билан ҳам зўр. Ўша кунги тушкунликдан аллақачон чиқиб кетганини ишонаман. Кейинги учрашувларда одатдаги Ҳамидуллони кўрамиз деб умид қиламан.

Футбол оламидаги дарвозабонлар, сизларга алоҳида RESPECT!

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика