Руни "Дерби" сафидаги дебют ўйинида голли пас берди, жамоа 17-ўринда бормоқда
03 jan 2020 12:25
News
Руни "Дерби" сафидаги дебют ўйинида голли пас берди, жамоа 17-ўринда бормоқда
Инглиз футболи афсонаси Уэйн Руни ўйновчи мураббий сифатида фаолият бошлаган "Дерби Каунти" ўз майдонида "Барнсли"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳсда мезбонлар таркибида дебютини ўтказган Руни 45-дақиқада Жэк Мэрриот киритган голга пас берди. Ярим ҳимояда тўп тепган Уэйн ўйинда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
|
Derby County Jack Marriott - 45', Martyn Waghorn - 57' |
Championship . Round 26 03/01/2020, 00:45 1
:
2
Finished
|
Barnsley Elliot Simoes - 50' |
Stadium: Pride Park, 27782 spectators

"Wazza" жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушди.
"Дерби Каунти"да нидерландиялик собиқ футболчи Филип Коку бош мураббийлик қилмоқда, Руни эса ўйновчи мураббий сифатида фаолиятини бошлади.

"Дерби" айни пайтда Чемпионшипда 24 жамоа орасида 33 очко билан 17-ўринда бормоқда. Биринчи ва иккинчи поғоналарни бўлишиб турган "Лидс" ҳамда "Вест Бромвич" ҳисобида 52 очкодан бор.
Дербиликлар 27-турда турнир жадвалида ўзларидан бир поғонада юқорида кетаётган ва охирги тўртта баҳсда фақат ғалаба қозониб келаётган "Мидлсбро" меҳмони бўлади.


Англия Чемпионшип турнир жадвали >>>>> Чемпионшип
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments