Latest news

19:45Суперлига. "Андижон" - ОКМК (матнли трансляция)  18 19:25"Атлетико" "Манчестер Сити" ҳужумчиси учун 40+20 млн. евро таклиф қилмоқчи  0 19:13Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" - "Хоразм"  0 18:33Сеулдаги баҳсда "Бавария" "Тоттенхэм"ни таслим қилди  0 17:46Гвардиола "Сити" томонидан 22 марта қоида бузилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди  2 17:11"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни оширди  1 16:21Испания терма жамоаси футболчиси 40 млн. евро эвазига "Атлетико"га ўтди  3 16:10"Акрон" - "Динамо". Эсанов таркибдами?  4 15:43"Тоттенхэм" - "Бавария". Таркиблар эълон қилинди  3 15:30"Атлетико" 30+5 млн. евро эвазига ҳужумчи сотиб оляпти  4 15:00ОКМК ФК ва Қирғиз Республикаси академияси ўртасида меморандум имзоланди  3 14:49Франция ҳужумчиси: "Аргентиналиклар байрамимизни бузмоқчи эди, аммо у янада яхшироқ бўлди"  1 14:11Кьеза "Ювентус" қайдномасига киритилмади  2 13:46"Ал Иттиҳод" Эдерсон ўрнига 11 млн. евро эвазига бошқа дарвозабон сотиб олади  2 13:35"Вест Хэм" "Барселона" қизиққан Гидо Родригесни текинга ўз сафига қўшиб олади  1

Руфат Акрамхўжаев: “Айрим футболчиларимиз олий лига клубларига ўтишга яқин” News

Руфат Акрамхўжаев: “Айрим футболчиларимиз олий лига клубларига ўтишга яқин”

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган “НБУ-Осиё” сафида бу йил бир қатор ёшлар ўзини кўрсатишга эришди.

Бунинг натижасида айрим ўйинчиларга элита клубларидан жиддий қизиқиш пайдо бўлди. Шу муносабат билан “банкирлар” устози Руфат Акрамхўжаев билан суҳбатлашганимизда, бу ҳақда тўхталиб ўтди.

- Ҳақиқатдан ҳам сир эмаски, бугунги кунда айрим футболчиларимизга олий лига клубларидан чорлов бўлмоқда. Бу эса албатта бизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Чунки футболчиларимизнинг элита жамоаларидан ўрин олиши ишимизнинг самараси демакдир – дея гап бошлади Акрамхўжаев. 

- Айнан қайси футболчиларга таклиф бўлмоқда?

- Аббос Пўлатовни “Олмалиқ” чақирди. Сарвар Сафаров эса аллақачон олий лига дебютанти “Обод” йиғинига бориб қўшилган. Маъмур Султоновга эса “Металлург”дан таклиф тушди. Улар олдин машғулотларда иштирок этади ва ўзларини ижобий томондан кўрсата олса, шундагина келаси йил элитада ўйнаши мумкин. Ҳаммаси футболчиларнинг ўз қўлида.  

- Уларнинг олий лигада ўйнаб кетиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Потенциали юқори деб биламан. Ўз устида ишласа, бемалол ўйнай олади. Уларнинг ҳам элитада ўйнаш вақти келди, менимча. Бу борада шогирдларимга омад тилаб қоламан. 

- “НБУ-Осиё”даги тажрибали футболчиларнинг тақдири нима бўляпти?

- Тажрибали ҳужумчи Олим Навкаров билан ярим ҳимоячи Музаффар Умурзоқовни назарда тутаётган бўлсангиз, сизга шуни айтишим мумкинки, улар ҳозирча менга бирор клубга ўтиш ҳақида айтишмади. Балки январь ойидан олий лига клублари қизиқиш билдирса, ўзларини синаб кўрар. Ахир улар ҳам элитада ҳозирги кунда бемалол ўйнай олади. 

- Айтингчи шогирдларингиздан яна кимлар яқин орада олий лига клубларига ўтиши мумкин?

- Улуғбек Боқиевнинг ҳам бу борадаги имкониятини юқори баҳолайман. Менимча ушбу футболчимиз ҳам январь ойида “Сўғдиёна” ёки “Навбаҳор” йиғинига бориб, ўзини синаб кўради. 

- “НБУ-Осиё” янги мавсумга тайёргарликни қачондай бошлайди?

- Келаси мавсумга 4 январдан ҳозирлик кўришни бошлаймиз. Биласиз ҳар гал тайёргарлик пойтахтда давом эттирилади. 

- Келгуси мавсумга қандай режалар тузиб чиққансиз?

- Ҳозирча таркибда кимларнинг қолиши ёки хайрлашиши маълум эмас. Юқорида айтганимдек, айрим ўйинчиларимизга олий лига клубларидан таклиф бўлмоқда. Уларнинг тақдири қандай кечиши ҳозирча қоронғу. Шу боис ҳозирдан бу ҳақда аниқ бир фикр билдириш қийин. Лекин таркибнинг 50-60 фоизини сақлаб қолишга харакат қиламиз. Биринчи лиганинг “имиджи”дан келиб чиқиб, иқтидорли ёшларни таркибга жалб этмоқчимиз. Чунки билсангиз керак “НБУ-Осиё”нинг мақсади – элита клубларига муносиб футболчиларни тайёрлаб, етказиб беришдир. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика