Latest news

15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  0 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  0 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  6

Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман" News

Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ҳаммага хайрли кеч. Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман. Бугун ишқибозлар чиройли стадионда жуда чиройли муҳитни юзага келтиришди. Ўйинга келадиган бўлсак, жуда яхши кечди. "Нефтчи"га қарши осон бўлмаслигини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Ушбу ғалаба билан жамоамиздаги барчани табриклайман.


- Иккинчи даврадаги ўзгаришлар жамоани кучайтирди деб ҳисоблайсизми?

- Эътибор беринг, жамоамизни Одил Ҳамробеков, Луис Качорри, Азизбек Амонов каби етакчилар тарк этди ва уларнинг ўрнини бирданига тўлдириш осон бўлмайди. Биз раҳбарият билан бу масалани гаплашиб, асосий урғуни ўз академиямизга қаратишни лозим топдик. Чунки бизда иқтидорли ёшлар кўп. Тўғри, бу таваккал бўлиши мумкин, аммо ёшлар билан натижага ҳаракат қиламиз.

- Биринчи таймдаги қизил карточкали ҳолат бўйича фикрингиз?

- Бугунги учрашувда ҳакамлик яхши савияда кечди деб айта оламан. Ўша вазиятда қизил карточкали ҳолат деб ўйладим, аммо ҳакамлар бошқача қарор қабул қилишди, демак уларга яхшироқ кўринган бўлиши мумкин.

- Ҳакамнинг водийдан эканлиги сизда шубҳа пайдо қилдими?

- Йўқ, мен ҳакамларнинг қаердан эканлигига мутлақо қарамайман. Биз ҳаммамиз ўзбекистонликмиз ва футболни кучайтириш учун ишлаймиз. Юртимизда футболга эътибор ўсмоқда. Ҳакамлар савияси ҳам ўйинга мос равишда ортиб боради. Бугунги учурашувда ҳакамлар ҳеч кимга ён босмади.

- "Бунёдкор" сафарда яхши натижалар қайд этяпти. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Кучли жамоаларга қарши тайёргарлик қийин кечмайди, футболчилар ҳам ўзларини тайёрлаб борадилар. Энди кейинги турни "Шўртан"га қарши ўтказамиз. Ҳозирдан сезиб турибман, жуда қийин ўйин бўлади.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика