Руди Гарсия: "Тоттини "Рома"нинг етакчиси деб айта олмайман"
04 dec 2013 12:46
News


Руди Гарсия: "Тоттини "Рома"нинг етакчиси деб айта олмайман"
"Рома" бош мураббийи Руди Гарсия клуб сардори Франческо Тотти кийиниш хонасида етакчи эмаслигини айтиб ўтди.
– Футболчини яхши билиб олиш учун у билан бирга ишлаш керак, – дейди Гарсия La Gazzetta dello Sport нашрига. – Мен масалан, Месси ва Роналдунинг қандайлигини билмайман. Тотти оддий йигитлигини эса биламан. У ҳеч қачон машғулотларни ўтказиб юборамаган, ҳеч қачон ўзини баланд тутмаган. Кийимхонада у етакчи дея олмайман. Тотти бошқаларга бақириб уларни руҳлантирадиган футболчи эмас, лекин шундай бўлса ҳам қолганлар уни жуда хурмат қилишади. Биргаликда ишлаганимиздан кейинги хулосаларим қуйидагича: Тотти – нафақат буюк футболчи, дунё футболидаги энг яхшиларидан бири.
Link :
Source : sport-express.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!

Comments