Latest news

10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  1 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  5 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  7 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  8 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0

Руди Гарсия: “Тактик “жанг”да “Лион” ғолиб чиқди. Барчасини захирадан тушганлар ҳал қилди” News

Руди Гарсия: “Тактик “жанг”да “Лион” ғолиб чиқди. Барчасини захирадан тушганлар ҳал қилди”

“Лион” бош мураббийи Руди Гарсия жамоасининг ЕЧЛ чорак финалида “Манчестер Сити”ни (3:1) мағлуб этган учрашувидан кейин ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Футболчиларим билан фахрланаман. Биз ўз кучимизга ишонгандик. Фаворит эмаслигимизни, топ клубга қарши майдонга чиқишимизни билардик. Ғалабамизга омил бўлган энг муҳим жиҳат - жамоавий руҳнинг мустаҳкамлиги. Ҳар бир футболчимиз жамоадоши учун ҳаракат қилди, шунингдек, захирадан тушган футболчилар жуда катта ёрдам беришди.

Муса Дембеле асосий таркибдан жой олмаганига хафа бўлганди. Аммо ўйиндан олдин мен унга майдонга захирадан тушиб, муҳим роль ўйнай олишини айтгандим. Дастлабки чорак финал ўйинлари сингари захирадан тушган футболчилар масалани ҳал этиб қўйишди. 

Биз тактик “жанг”да ғолиб чиқдик. Олдимизда янги довон турибди ва биз уни забт этишга уриниб кўрамиз”, деди Гарсия “RMC Sport”га берган интервьюсида.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика