Latest news

18:32Суарес дисквалификация қилинди  0 18:00"Барселона" Бельгияда мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза  2 17:35Исмоил Акинаде: "Бутун эътибортимизни кейинги икки ўйинга қаратамиз ва плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз"  2 17:04Гвардиола: "Агар яна 1-2 та ғалабага эришсак, умумий босқични кучли саккизликда якунлаймиз"  5 16:35Про лига. "ФарДУ" Нукусда қийин ғалабага эришди  1 16:22"Барселона" мухлислари автобуси ёниб кетди  0 15:46"Ливерпуль" қишда йирик трансферга қўл уради  4 15:13Про лига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 14:56Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади   20 14:34"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 14:01Давид Райя — "Арсенал" тарихидаги энг яхши дарвозабон (Opta)  2 13:33ПСЖ Мендеш, Дуэ ва Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 13:04"Коринтианс" Депайдан арзонроқ уйга кўчиб ўтишни сўради  2 12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  3

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида News

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида

Бу йилги Суперлига тўпурарлар пойгаси аввалги йилларга нисбатан курашга бой бўлди.

Қувонарли жиҳати, Драган Черанга рақобатчи топилди. Мавсум бошида "Андижон" сафига келиб қўшилган албаниялик Рубин Хебай 12 та гол билан Черандан кейинги ўринни эгаллади. Хебай мавсум якунлари ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. 

"Андижон" билан яхши мавсум ўтказдим. Жамоа мени илк кунларданоқ яхши қарши олди ва мавсум давомида қўллаб-қувватлади. Ҳар бир ўйинда фойда келтиришга ҳаракат қилдим. Қўлимдан келганича ёрдам бердим. Якунда тўпурарлар пойгасида янада яхшироқ натижа қайд этишим мумкин эди. Черан эса менинг дўстим. Унинг учун хурсандман ва омад тилайман. 



Таклифлар, кейинги режаларга тўхталсам, агентим барчасини кўриб чиқмоқда. Якуний қарорни у билан бирга маслаҳатлашган ҳолда қабул қиламан. "Андижон"га ҳурматим баланд. Барчасини вақт кўрсатади. 

Андижонлик мухлислар фаолиятимдаги энг яхшиларидан. Уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли шундай натижаларга эришдик. Ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. 

Албания терма жамоаси Европа чемпионатида ортга чекинмайди. Турли ёш тоифасида бирга ўйнаган дўстларим бор. Гуруҳимиздан кучли рақиблар бор, лекин иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. 

Бразилиялик мураббий Албания терма жамоасида яхши ишламоқда. Албания ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллагани бунга исбот бўла олади. Европа чемпионатида ҳам ўзларини кўрсатишига ишончим комил", – деди Хебай.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика