Latest news

14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  6 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  1 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   5 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  7 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  4 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  31 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  9 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  11 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  9 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  6 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида News

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида

Бу йилги Суперлига тўпурарлар пойгаси аввалги йилларга нисбатан курашга бой бўлди.

Қувонарли жиҳати, Драган Черанга рақобатчи топилди. Мавсум бошида "Андижон" сафига келиб қўшилган албаниялик Рубин Хебай 12 та гол билан Черандан кейинги ўринни эгаллади. Хебай мавсум якунлари ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. 

"Андижон" билан яхши мавсум ўтказдим. Жамоа мени илк кунларданоқ яхши қарши олди ва мавсум давомида қўллаб-қувватлади. Ҳар бир ўйинда фойда келтиришга ҳаракат қилдим. Қўлимдан келганича ёрдам бердим. Якунда тўпурарлар пойгасида янада яхшироқ натижа қайд этишим мумкин эди. Черан эса менинг дўстим. Унинг учун хурсандман ва омад тилайман. 



Таклифлар, кейинги режаларга тўхталсам, агентим барчасини кўриб чиқмоқда. Якуний қарорни у билан бирга маслаҳатлашган ҳолда қабул қиламан. "Андижон"га ҳурматим баланд. Барчасини вақт кўрсатади. 

Андижонлик мухлислар фаолиятимдаги энг яхшиларидан. Уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли шундай натижаларга эришдик. Ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. 

Албания терма жамоаси Европа чемпионатида ортга чекинмайди. Турли ёш тоифасида бирга ўйнаган дўстларим бор. Гуруҳимиздан кучли рақиблар бор, лекин иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. 

Бразилиялик мураббий Албания терма жамоасида яхши ишламоқда. Албания ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллагани бунга исбот бўла олади. Европа чемпионатида ҳам ўзларини кўрсатишига ишончим комил", – деди Хебай.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика