Latest news

23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  9 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  13 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  10 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  19 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  7

"Рубин" спорт директори Обид Қаюмбоев 0:10дан сўнг: "Лигалар орасидаги фарқ сезилиб қолди" News

"Рубин" спорт директори Обид Қаюмбоев 0:10дан сўнг: "Лигалар орасидаги фарқ сезилиб қолди"

Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1-туридан ўрин олган "Рубин" - "Бунёдкор" (0:10) учрашувидан кейин "Рубин" жамоаси спорт директори Обид Қаюмбоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало муборак Рамазон ойи билан халқимизни табриклайман! Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Тезкор иккита гол футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилди. Бу таркибдаги футболчиларнинг ёш эканлиги билан боғлиқ. Қолаверса, Суперлига билан 1-лиганинг орасидаги фарқ сезилиб қолди. Танаффусда йигитларга кераклиги кўрсатмалар бергандик, аввалига ҳаммаси яхши кетаётганди ҳам, аммо тўртинчи голдан кейин голлар бир-бирига уланиб кетди.

Жамоамизнинг асосий мақсади саралаш ўйинларидан ўтиб, айнан шу гуруҳдан жой олиш эди. Шунинг учун ҳам муҳим бўлмасада, саралашнинг сўнгги учрашувида ҳам ғалаба қозонгандик. Мақсад шу гуруҳдаги Суперлига жамоалари билан ўйнаш эди. Ўзимизнинг кучимизни расмий ўйинлар орқали синаб кўришни ният қилгандик.

«Бунёдкор» таркибидаги йигитлар ҳам ўзимизнинг болалар каби, буни ўйиндан аввал футболчиларга ҳам айтгандик, ҳаракат қилинглар, дегандик. Лекин барибир савия билинди. Майли, шунақаси ҳам бўлиб туради", - дейди Обид Қаюмбоев. 



Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика