Latest news

11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   4 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  3 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  2 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  9 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  15 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34

"RRR"нинг "Бавария"даги сўнгги расмий баҳсида мюнхенликлар финалда ғалаба қозонишди ёхуд афсоналар совринлар билан кузатилмоқда News

"RRR"нинг "Бавария"даги сўнгги расмий баҳсида мюнхенликлар финалда ғалаба қозонишди ёхуд афсоналар совринлар билан кузатилмоқда

Германия Кубоги тарихидаги 76-финалда "Лейпциг" "Бавария" билан бош соврин учун беллашди.

Берлиндаги "Олимпиаштадион"да кечган финал баҳсида мамлакатнинг қаторасига 7 карра чемпиони бўлган "Бавария" "Лейпциг"га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Биринчи бўлимда Алабанинг тўп узатмасидан Роберт Левандовски ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Коман орадаги фарқни иккитага оширди. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида эса Роберт Левандовски Киммихнинг узатмасидан кейин финалдаги дублини расмийлаштириб, "Бавария"га ўз тарихидаги 19-мамлакат кубогини тақдим этди. Шунингдек, ҳужумчи 7та гол билан Германия Кубоги тўпурарига айланди.

Нико Ковач эса қаторасига иккинчи йилдирки Германия Кубогида зафар қучди. Ўтган йили финалда "Айнтрахт" билан айнан ҳозирги жамоаси "Бавария"ни доғда қолдирган мутахассис, бу сафар Ральф Рангник бошқарувидаги "Лейпциг"ни мағлуб этди.

Шу тариқа Германия чемпиони икки йиллик танаффусдан сўнг олтин дублни расмийлаштирди.

Қайд этиш керакки, мазкур ўйин "Бавария" афсоналари Рибери, Роббен ва Рафинья учун мюнхенликлар билан ўтказган сўнгги расмий учрашувга айланди. "RRR" "Бавария" сафидаги ўзининг охирги иккита беллашувида дастлаб мамлакат чемпионлигини, бугун эса Германия Кубогини қўлга киритди.

Рибери ва Роббен мазкур баҳсда захирадан майдонга тушишди. Рафинья эса захирада қолдирилди.


"Бавария"да "Роббери" даври тугади! Рибери ва Роббеннинг "Бавария"даги статистикаси: 425 ўйин, 124 гол, 24 соврин - 309 ўйин, 144 гол, 20 соврин.


Мамлакат кубоги соҳибига айланган "Бавария" ушбу ютуқдан кейин ўз ғазнасини 2,5 миллион евро билан бойитди ва қўшимчасига телетрансляциядан тушадиган бонусларга эгалик қилади.


Германия Кубоги финали.

РБ Лейпциг – Бавария 0:3 (0:1, 0:2)

25 май, 23.00, «Олимпияштадион»

Голлар: 0:1 – 29 Левандовски, 0:2 – 78 Коман, 0:3 – 85 Левандовски.

РБ Лейпциг – Гулачи, Конате (Айдара, 82), Хальстенберг, Клостерманн, Орбан (Упамекано, 70), Забитцер, Адамс (Лаймер, 65), Форсберг, Кампль, Поульсен, Вернер.

Бавария –    Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Хуммельс, Гнабри (Роббен, 73), Алькантара, Мартинес (Толиссо, 65), Коман (Рибери, 87), Мюллер, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Упамекано (82), Левандовски (86).

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика