РПЛ клуби Гаттузога 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи News

РПЛ клуби Гаттузога 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи

“Наполи” ва “Милан”нинг собиқ устози Женнаро Гаттузо “Спартак” бош мураббийига айланиши мумкин.

Москваликлар 43 ёшли мутахассисга қизиқиш билдирмоқда ва унга 3 йиллик шартнома таклиф этишмоқчи. Гаттузонинг йиллик маоши эса 1,5 млн евро бўлиши айтилмоқда.

Италиялик мураббий 25 май куни “Фиорентина” бошқарувига келди, аммо 1 ойдан кейин раҳбарият билан келиша олмай, клубни тарк этди.

“Спартак” Руй Витория қўл остида РПЛ жорий мавсум 13-туридан кейин 18 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика