Latest news

16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  3 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  8 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  3 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6

Рўзиқул Бердиев: "Таркиб борасидаги муаммоларимиз ишимизни қийинлаштирмоқда" News

Рўзиқул Бердиев: "Таркиб борасидаги муаммоларимиз ишимизни қийинлаштирмоқда"

Олий лиганинг 14-тур доирасидаги "Насаф" - "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Мазмунли ўйин кўрсатмаган бўлсакда, бугун ғалабага эришдик. Бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётгандик. Бу ғалаба бизга керак эди. Иккинчи бўлим бошида кўплаб вазиятларни ярата олмадик. Гол ўтказиб юборилгач асабийлашдик. Лекин шунга қарамай ғалаба қозона олдик. Таркиб борасида жиддий муаммоларимиз бор. Бу ҳам ишимизни жуда қийинлаштирмоқда.

-Ўтган бешта турдаги муваффақиятсизликни қандай изоҳлайсиз?

-Ҳақиқатан ҳам натижа бўлмади. Жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Бунга қайсидир маънода айбдорман. Гадоев? Шоҳруҳ Гадоевни шартномаси тугагани биламиз. У бизга керак. Агар келиша олсак, уни ўз сафимизга қўшиб оламиз. Давралар оралиғида сафимизда ўзгариш бўлади. Легионерларни кузатаяпмиз. Уларни танловида адашмаслигимиз керак. Ҳужум чизиғини кучайтиришимиз керак. Бусиз иложи йўқ.

Сўзим охирида эртанги байрам билан барча ОАВ ходимларини табриклайман. Ишларингизга ривож тилайман, қаламингиз бунданда ўткир бўлсин.


Азиз Нурий

Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика