Latest news

07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  6 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  5 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  17 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191

Рўзиқул Бердиев: “Селекция жараёнида биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз” News

Рўзиқул Бердиев: “Селекция жараёнида биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз”

Бу йилги чемпионатда бронза медалларини қўлга киритган “аждарлар” янги мавсум учун тайёргарликни бошлади.
Жамоа 2014 йилги мавсумда уч фронтда курашадиган бўлмоқда. Шу боис Рўзиқул Бердиев футболчиларни эртароқ йиғишга қарор қилди.

- Рўзиқул ака, жамоангизнинг дастлабки йиғинни бошлагани ҳақида эшитдик. Бу ҳақда ўзингиз батафсил маълумот бериб ўтсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди?
- 10 декабрь куни футболчиларни йиғдик ва Ташкентда тиббий кўрикдан ўтилди. Кечадан бошлаб эса, Қаршидаги базамизда тўпланиб, машғулотларга киришилди. Бу ердаги йиғинимиз 25 декабрга қадар давом этади ва шундан сўнг, янги йил муносабати билан футболчиларга қисқа муддатга дам берамиз.

- Таркибда қандай ўзгаришлар борлиги бугунги кунда мухлисларнинг диққат эътиборида турибди. Шу боис аввало бу хусусда ўзингиздан эшитсак?

- Ҳозирча, жиддий янгилик бор дея олмайман. Ижара асосида “Қизилқум”да тўп тепган Элдор Бойматов ва “Динамо”даги Нодир Саноқулов яна жамоамизга қайтди.

- Клубни тарк этган футболчилар ҳам бўлса керак?
- Йўқ, ҳеч кимга жавоб бермадик. Бу кейинги йиғинларимизда ойдинлашади. Лекин аниқ номларни айта олмайман.

- Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси асосий рақиби бўлмиш “Бундёкор”дан Нестеров, Ғофуров, Тўраев ва Ҳасановни олиб ўз сафини сезиларли тарзда кучайтиришга эришди. Айтингчи, Сиз бошчилик қилаётган “Насаф”дан қандай ҳаридларни кутишимиз мумкин?
- Тўғри, “Локо”ни янги ҳаридларини эшитдим. Биласизми, таркибда у қадар жиддий ўзгаришлар қилмаймиз. Лекин селекция жараёнида биз ҳам қараб турмаймиз. Албатта янги футболчилар бўлади.

- Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқлар деб қайси позицияларни кўрсатган бўлардингиз?

- Бундай позициялар йўқ эмас. Айнан қайси чизиқларга футболчилар олиш кераклигини ўйлаб қўйганмиз. Бироқ айни пайтда бу тўғрисида айтмай турганим маъқул. Вақти келиб, барчаси ойдинлашади.

- Зафар Полвоновнинг “Насаф”га ўтиш имкониятини неча фоизга баҳолайсиз?
- Нима учун айнан Полвоновни сўраяпсиз?

- Чунки, “Олмалиқ” ҳужумчисининг яна “аждарлар” сафига қайтиши ҳақида мухлислар орасида гап сўзлар юрибди?
- Бу ишқибозлар ўртасида учраб турадиган холатлардан биридир. Эмишки, Элдор Суюнов, Шохруҳ Гадоев, ва Артур Геворкян ҳам “Бундёкор”га ўтармиш... Бу аслида бўлмаган гап. Ишонч билан айта оламанки, бу футболчилар жамоамизда қолади. Тўғри, Полвонов бу йил сермаҳсуллик кўрсатди. Лекин унга қизиқиб, таклиф ҳам юбормадик.

- “Насаф” кейинги йил ОЧЛда ҳам иштирок этадиган бўлди. Мавсумга қай тарзда тайёргарлик кўрилади?
- Иккинчи йиғинимиз январь ойиннинг дастлабки ҳафталарида Қаршида старт олади. Бу ерда 15 кун шуғулланамиз. Ушбу йиғинлар давомида пойтахтга бориб, синов-назорат ўйинларида ҳам қатнашамиз. Шунингдек режамизда Туркия йиғини ҳам ўрин олган. Хориждаги йиғинда асосий эътибор ўртоқлик ўйинларига қаратилади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика