Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Рўзиқул Бердиев: “Сафардаги дуранг биз учун қониқарли бўлди” News

Рўзиқул Бердиев: “Сафардаги дуранг биз учун қониқарли бўлди”

ОЧЛ "D" гуруҳи 3-тур ўйини "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Ўйин оғир бўлди. Учрашувни кўп қисмини ҳимояда ўтказдик. Бизни бу ўйиндаги тактикамиз кўпроқ ҳимояланиш эди. Кучли рақиб билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. "Ал Аҳли" беллашув давомида устунлик қилди. Биздаям имконият бўлди. Кучли рақиб майдонида дуранг уйнаш биз учун қониқарли деб айтиш мумкин", - деб гап бошлади Рўзиқул Бердиев.

-Ўйиндан мақсад бир очко олишмиди? Бу борада омад келди деб ҳисоблайсизми?
- Иккала жамоадаям гол уриш учун вазиятлар бўлди. Омадга боғлаш тўғри эмас. Биз яхши ҳимоялана олдик. Натижадан қониқдик. Қўшимча сифатида айтиш мумкин: гуруҳда барча жамоада кейинги босқичга чиқиш имконияти бор. Мақсадимиз кейинги босқига чиқиш. Бу осон бўлмайди. Чунки рақибларимиз жудаям кучли.

-Сизнингча кимлар кейинги босқичга чиқади?
- Бу ҳақда айтолмайман. Буни ўйинлар кўрсатади.

-Кейинги ўйин ҳақида нима дея оласиз? Қаршида Ал Аҳлига қарши қандай ўйин кутсак бўлади?
-Уйда ҳужумкор ўйнаймиз. Бугунги учрашувда ўз уйинмизни кўрсата олмадик. Об-ҳаво ҳам анчагина иссиқ эди. Қаршида бугунгидан шиддатлироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз.

-Рақибнинг энг ҳавфли футболчиси ким?
-Яқинда харид қилинган Рибейро ва 7-рақамдаги Ҳаммади анча хавфли футболчилар ҳисобланишади. Бугун ҳам улар ўзларини яхши томонларини кўрсата олишди.

"Насаф" матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика