Latest news

14:50Серчко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  0 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  2 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  1 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  10 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1

Рўзиқул Бердиев: "Ойбек Бозоров бизга кейинги ўйинларда ҳам керак. Ўйлайманки, унинг жароҳати жиддий эмас" News

Рўзиқул Бердиев: "Ойбек Бозоров бизга кейинги ўйинларда ҳам керак. Ўйлайманки, унинг жароҳати жиддий эмас"

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Турон" (4:0)ни қабул қилди.





Ушбу учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мавсумдаги илк ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман. Ҳар доим сифатли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Рақибимиз кўпроқ ҳимоявий ўйин қилиб, бизни асабийлаштиришлари мумкинлигини футболчиларга айтиб ўтгандик. Бугун шошилмай, ўз ўйинимиздан четга чиқмаслигимиз керак эди. Футболчилар буни яхши уддалай олишди. Кўрдинглар, рақиб дастлабки 20-25 дақиқада муносиб қаршилик кўрсата олди. Биринчи голдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди ва устунлик биз томонга ўтди. 

Ўйлайманки, Ойбек Бозоровнинг жароҳати жиддий эмас. У бизга кейинги ўйинларда керак. Ҳозир шифокорлар билан гаплашамиз ва ҳаммасига аниқлик киритамиз.

Дилшод Саитовнинг чап қанотга туширилиши режа ўзгаргани билан боғлиқ эмас. Унинг ўзидан сўраганимда бровка (бурчак)га яқинроқ жойда ўйнашини айтди. Балки олдинга боришга эрингандир.

"Турон" очиқ футбол кўрсатди, демаган бўлардим. Фақат биринчи голдан сўнг уларнинг режалари ўзгариб кетди", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика