Latest news

22:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4 (матнли трансляция)  12 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  43 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  12 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  9 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Рўзиқул Бердиев: “Металлург” жиддий ва ноқулай рақиб” News

Рўзиқул Бердиев: “Металлург” жиддий ва ноқулай рақиб”

"Насаф" - "Металлург" учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Аввало эртанги байрам билан барча устоз ва мураббийларни чин дилдан табриклайман. Улар олдида таъзимдаман. Бугунги ўйинга режамиз рақибга юқори босим ўтказиш ва  тўпга эгалик қилиш эди. Устига устак тезкор голлар уриб, вазифамизни анча енгиллаштириб олдик.  Иккинчи бўлимдаям бу ўйинимизни давом эттирдик. Рақибга 90 дақиқа босим ўтказишга ҳаракат қилдик ва бунга эришдик.  “Металлург” жиддий ва ноқулай рақиб эди. Рақибни ўз ўйиини намойиш этишга бермаслигимиз керак эди Шу сабаб улар бугун деярли имкониятга бермадик.

- Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, “Насаф” сўнгги икки мавсумда Қаршида бекободликлар дарвозасига гол уролмай келаётганди. Бу ҳам сизга қайсидир маънода босим юкладими?


- Ҳа, статистика ҳам ўз ўзидан бўлмайди.  Бу ҳам қанчадир фоиз босим юклаши аниқ эди. Албатта унга эътибор бериб туриш керак.   

- “Насаф” кейинги турда Тошкентда “Бунёдкор” билан куч синашади. Ҳар иккала жамоанинг турнир жадвалида очкоси бир хил...
- Албатта кейинги турда энг принципиал рақиб билан куч синашамиз. Шу сабаб Тошкентда ҳам фақат ва фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Олдинда ФИФА кунлари бор. Шу сабаб жамоага турт кунлик таътил берилади.  Сўнг Қаршида тўпланиб Тошкентдаги ўйинга тайёргарлик кўрилади.

- Жароҳатланганлар Шомуродов ва Раҳматуллаевнинг ҳозирги ҳолати ҳақида нималар дея оласиз. Улар қачон майдонга қайтади?

- Шомуродов “Насаф”ни катта ютуқларига улкан ҳисса қўшган. Ҳозир у соғлигини тиклаш билан банд. Албатта бу жараён бироз чўзилиб кетди . Дилшод Раҳматуллаев Германияда тиббий кўрикдан ўтиб қайтди. Ҳозир у клуб билан бирга. Албатта формани тиклаш осон бўлмайди. Тез орада унинг жамоага ёрдами тегишига умид қиламан.


Азиз Нурий

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика