Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  12 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Рўзиқул Бердиев: "Мақсад ва вазифамиз - ғалаба" News

Рўзиқул Бердиев: "Мақсад ва вазифамиз - ғалаба"

ОЧЛ "D" гуруҳининг 5-тур ўйини "Насаф" - "Ал Айн" учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

Рўзиқул Бердиев: - Эртанги ўйинда мақсад вазифамиз ғалабадан иборат. Шу мақсад сари футболчиларни тайёрладик. "Ал Айн" билан ўйинга тайёрмиз. Ким яхши ўйнаса ёки омад ким тарафда бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади деб ўйлайман. Бу баҳсда имкониятлар тенг. Шерзод Аъзамов сариқ карточлари сони иккитага етгани боис ўйин ўтказиб юборади. Шунингдек Илҳом Шомуродовда ҳам жароҳат бор. Бу футболчилар жамоамиз учун жиддий йўқотиш. "Ал Айн" жамоасининг ОЧЛдаги тўрттала баҳсини, чемпионатдаги баъзи учрашувларини кўриб, рақибни ўрганиб чиқдик. Бу жамоа ОЧЛда ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. "Ал Айн"нинг барча чизиқлари юқори малакали футболчилар билан тўлдирилган. Нафақат легионерлар, балки БААнинг энг кўзга кўринган юқори маҳоратли футболчилари шу жамоада жамланган. Омар Абдулраҳмон жуда истеъдодли, юқори маҳорат соҳиби. Омар Абдулраҳмонни синчиқлаб қўриқлашлари кераклигини футболчиларга таъкидладик. Бутун ўйин давомида бу футболчини кўздан қочирмаслик зарур. Шундагина уни зарарсизлантира олиш мумкин.



- "Ал Жайиш" билан бўлган ўйинда мухлислар стадионда ажойиб муҳитни яратишди. Аммо жамоа юқори босим остида қолиб, ҳаяжон билан ўйнади. Эртанги баҳсда жамоа босимсиз ҳаракат қилиши учун керакли чоралар кўрилдими? Руҳий томонлама тайёргарлик яхшими?
- Дарҳақиқат жамоамиз "Ал Жайиш" билан ўйинда хотиржам ўйин намойиш эта олмади. Футболчилар ҳаяжон билан ўйнашгани учун ҳам ўзимиз хоҳлаган футболни намойиш эта олмагандик. Буни ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам таъкидлагандим. Жамоамиз эртанги ўйинда босимсиз ҳаракат қилиши лозим. Ўйлайманки, бунга эришамиз. Тайёргарлик яхши даражада бўлди. 

- "Насаф" асосан қанотлар орқали ўйнайди. Буни рақиблар яхши ўрганиб, жамоага имконият бермаганида ҳам ҳеч узоқдан зарба берилмайди. Ваҳоланки "Насаф"да кучли зарба соҳиблари етарли.
- Рақиб бизни яхши ўрганади. Шу боис баъзи вазиятларда узоқдан зарба беришларини ҳам "ёпиб" қўя олишади. Аммо биз ҳар доим футболчиларга вазият тақозо этиши билан дарвозани "ўққа" тутишларини таъкидлаймиз. Биз эртага нафақат қанотлар орқали, балки марказдан ҳам ўйнашни режалаштирганмиз.


Дилшод Раҳматуллаев
: -  Ўйин олдин бир нима дейиш қийин. Учрашув ҳақида эртанги баҳсдан сўнг бир нима деса бўлади.



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика