Latest news

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Рўзиқул Бердиев: “Иштиёқ эвазига ғалабага эришдик” News

Рўзиқул Бердиев: “Иштиёқ эвазига ғалабага эришдик”

Суперлига 18-туридан ўрин олган “Насаф” – “Қўқон-1912” баҳсидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: Натижа учун ўйнадик, бу биз учун жуда муҳим эди. Ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Тўғри, тезкор ўйин бўлмади, об-ҳавони ҳам кўриб турибсизлар. Ҳимояда бехато ҳаракат қилдик ва кўпроқ вазиятларга эга бўлдик. Тартибли ва натижа учун ҳаракат қилганимиз эвазига ғалаба қозондик. Таркиб жиҳатидан “Қўқон-1912” жамоаси биздан кучлироқ эди. Лекин кучли иштиёқ эвазига зафар қучдик, деб ўйлайман.

Биз беш ўйиндирки, ғалаба қозона олмаётган эдик. Ҳолатни футболчиларимиз ҳам тушуниб туришибди. Ҳамма биздан ғалаба кутаётган эди. Йигитларга раҳмат, ўзлари ҳам бир-бирларига руҳан далда бўлишди. Футболчиларимизда иштиёқ кучли, лекин баъзан совуққонлик етишмаяпти. Аммо ишонаманки, мана шундай ўйинлар орқали албатта маҳорат ҳам келади. Ҳаракатдан ва интилишдан тўхтамаслигимиз керак. Кейинги ўйинга ҳам тайёрликни бугун кийиниш хонасидан бошладик. 

Амиржон Сафаров ҳақида? Сафаров ҳам секин аста ўйинларимизга киришиб  бораяпти, унга кейинги ўйинларда ҳам ишонишда давом этамиз. Биз ҳамма ўйинчиларимизга ишонч билдирамиз. Яъни, майдонга тушишга имкон берамиз. Сафаровнинг бугунги ўйини яхши чиқди. Бунга ўзларингиз ҳам гувох бўлдиларингиз.

Азизжон Ғаниевни майдонга туширмаётганимизга асосий сабаб, уни жароҳатини янгилаб олишидан хавотирдамиз. У нафақат жамоамизга балки терма жамоамизга ҳам керак, олдимизда терма жамоамизни Осиё ўйинлари кутиб турибди. Насиб этса, Ғаниевнинг ёрдами ҳали бизга кўп асқотади.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика