Latest news

21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  17 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  5 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  0 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  4 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  13 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  15 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  23 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  247 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3

Рўзиқул Бердиев: "Икки нафар ҳужумкор ўйинчини таркибга қўшиб олишни режа қилганмиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Икки нафар ҳужумкор ўйинчини таркибга қўшиб олишни режа қилганмиз"

"Насаф" ва "Истиқлол" клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Режамиз бўйича, олдинроқ "Истиқлол" билан ўйнашимиз керак эди. Бу бизга жуда фойдали ўйин бўлди. Тайёргарлигимизни яхши даражага чиқариб олдик. "Истиқлол" билан биринчи марта тўқнаш келдик. Бу жамоани ҳамма яхши билади. Тожикистон терма жамоаси асоси, мамлакат флагмани десак ҳам бўлади. Рақиб биз билан келишганда, бундан роса хурсанд бўлгандик. Ўйин режамиз бўйича ўтди. Баъзи камчиликлар кузатилди, аммо асосий мақсадга эришдик. Рақибга камроқ имконият беришни режа қилгандик. Тўпсиз ҳаракатларимизда буни уддаладик. Бугунги кўзланган мақсад ўйин амалиёти эди. Бунга биз эришдик. 

- Жаба Жигаурининг жамоага таклиф қилингани бежизга эмаслиги кўринди. Ундан келажакда нималар кутмоқдасиз?

- Биз ҳар бир ўйинчини таклиф қилганда, чуқур ўрганамиз. Унинг ўйинлари қай даражадаги футболчи эканлигини кўрсатиб турибди. Жигаури жисмоний ҳолатини бироз яхшилаб олса, жамоамизга бундан ҳам кўпроқ нафи тегади.

- Трансфер ойнаси очиқ. Янги ўйинчиларни таркибга қўшиб олиш бўйича режалар қандай?

- Ҳозир режамиз бўйича иккита ўйинчини таркибга қўшиб олишимиз керак. Улар ҳужумкор ўйинчилар бўлади. 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика