Latest news

10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  4 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  4 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  4 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  12 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  18 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17

Рўзиқул Бердиев: "Гулистон" дарвозабони яхши ўйин кўрсатди" News

Рўзиқул Бердиев: "Гулистон" дарвозабони яхши ўйин кўрсатди"

Анъанавий матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Рўзиқул Бердиев: "Гулистон" тартибли яхши ҳимояланди. Бундан ташқари дарвозабон ҳам анча ишончли ўйнади.Ташаббусга эга бўлсакда гол киритишимиз чўзилиб кетди. Кейинчалик 3 та тўп киритганимиздан сўнг йигитларимиз ўйинни ташлаб юборишди. Энг асосийси 3 очкони қўлга киритдик.

- Бугунги ўйинда Геворкян кўп хато қилди буни сабаби нимада, ўйиндан олдинги холати қанақа эди?
- Футболчи тўп билан қанча муомала қилса шунча кўп хато қилади. Геворкян бизни энг тажрибали ўйинчиларимиздан бири сардоримиз кейинги ўйинда янада яхшироқ ҳаракат қилади.

-Танаффусдан сўнг негадир "Насаф"да жўшқинлик йўқолгандек бўлди буни сабаби нимада?
- Фикрингизга қўшиламан жамоани жушқинлиги камайди. "Паҳтакор" билан уйинда биз ўз ўйинимиздан паст даражада ўйнадик. Пасайиш бўлди. Асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратамиз. Бугунги ўйинда ҳам ҳужумни якунлашда асабийлашдик. Сабаби, "Гулистон" жамоаси асосан ҳимояланди.

- "Насаф" жамоаси Ўзбекистон Кубогини қўлга кирита оладими?

- Бизда яхши имконият бор лекин бу биз финалдамиз дегани эмас.  "Пахтакор" жамоаси ҳам сафарда ҳудди уйдагидек ўйнай оладиган жамоа. Ҳаракат қиламиз мухлислар орзуси бўлган кубокни қўлга киритишга. Шу ўринда муҳлисларимиз жамоани қўллаб қувватлаб туришса яхши бўларди. Мухлисларни далдаси уларни қўллаши футболчиларга катта куч беради.

 Улуғбек Яҳёев ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика