Latest news

20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  7 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  18 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  15 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  7

Рўзиқул Бердиев: “Футболчиларимиз яхши кайфиятда ва эртанги баҳсга тайёр” News

Рўзиқул Бердиев: “Футболчиларимиз яхши кайфиятда ва эртанги баҳсга тайёр”

ОЧЛ 3-туридан ўрин олган “Ал Жайиш” – “Насаф” учрашуви оллилан ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб "Насаф" устози Рўзиқул БЕРДИЕВ иштирок этди.

- Гуруҳимизда ҳозирча “Ал Жайиш” жамоаси етакчилик қилмоқда.Икки ўйинда 6 очко жамғаришди. БААнинг бугунги кундаги энг кучли жамоаси “Ал Айн”дан олти очко олиш бу “Ал Жайиш”нинг кучидан далолат бериб турибди. Биз жамоа иштиркидаги ўйинларни кўриб чиқдик. Жамоа тартибли ўйин кўрсатади ва индивидуал жиҳатдан кучли футболчиларга эга. Қарши ҳужумлардан ҳам самарали фойдаланишга интилишади. Биз эртанги ўйинда ўзимиз учун ижобий натижани қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз. Таркибимизда йўқотишлар йўқ. Барча футболчилар яхши кайфиятда ва эртанги баҳсга тайёр.

-2014 йилги ОЧЛ плей офида ҳам “Ал Жайиш” билан “Насаф” тўқнаш келган ва жамоангиз мағлуб бўлганди. Ўша “Насаф” билан ҳозиргисини таққослаганда қайси томонлама жамоа илгаришиси билан фарқланади?
-Менимча, ўтган йиллар давомида ҳар иккала жамоа таркибидаям катта ўзгаришлар бўлган. Жамоамизда ижобий ўзгаришлар бор. Эртанги икки йил олдинги баҳсдан тубдан фарқ қилади. Буни эртанги баҳсда кўриб кузатамиз.

-Гуруҳдан кейинги босқичга чиқишда қайси жамоаларнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

-Ўтган ўйинлар кўрсатдики, барчада имконият юқори. Албатта, иккита ғалабадан кейин “Ал Жайиш”нинг имконият бошқараларга қараганда яхшироқ. Лекин ўйлашимча, плей оффга чиқиш учун кураш сўнгги турларгача кескин кечади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика