Latest news

23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  0 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  4 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  333 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  8 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  118 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0

ОЧЛ-2022. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади" News

ОЧЛ-2022. Рўзиқул Бердиев: "Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади"

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган “Ал Садд” жамоасига қарши беллашув олдидан ҳар иккала жамоалар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев қатнашди.

"Ҳаммага Ассалому алайкум! Рамазон ойи барчага муборак бўлсин! ОЧЛ – бу энг кучлилар ўйнайдиган мусобақа. Эртанги рақибимиз нафақат гуруҳдаги, балки турнирнинг фаворит жамоаларидан бири ҳисобланади. Эртага бизни осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. Биз бу беллашувга йигитлар билан яхши тайёргарлик олиб бордик. Ўйлайманки, йигитлар баҳсда ижобий натижани қўлга киритиш учун бор маҳоратларини кўрсатишади", – деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф" 2011 йил ОФК Кубогини, "Ал Садд" эса ОЧЛ Кубогини қўлга киритган. ОЧЛ беллашувлари умуман бошқа ёндашувни талаб қилади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ўн йилдан ошиқ вақт ўтди. Кўп нарса ўзгарди. Биз ОЧЛ мусобақаси даражасини яхши биламиз. Бу ерда осон ўйинлар бўлмайди. Ўтган мавсумда биз ОФК Кубоги мусобақасида қатнашгандик. Шуни аниқ айтаманки, ОЧЛ турнирининг даражаси анча юқори ва ОФК Кубогидан кескин фарқ қилади.

- ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари марказлашган ҳолатда бўлиб ўтмоқда. Гуруҳ босқичининг учта беллашуви 7 кун ичида бўлиб ўтади. Бу ўйинлар сифатига ўз таъсирини ўтказмайдими? 

- Пандемия туфайли биз бунга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, бу тўғри қарор. Албатта, бунинг қийинчилиги бор. Икки ҳафта ичида олтита расмий ўйин ўтказиш футболчиларга қийинчилик туғдиради. Биз бунга тайёргарлик кўрганмиз. Ўйлайманки, кейинчалик ҳаммаси ўз ҳолига қайтиб, ўйинлар уй-сафар тизимида олиб борилади. Биз ҳам ОЧЛ ўйинларини ўз уйимизда, мухлисларимиз ёнида ўтказишни жуда ҳам хоҳлаймиз.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика