Latest news

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

Рўзиқул Бердиев: "Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди" News

Рўзиқул Бердиев: "Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди"

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан сўнг меҳмон жамоа устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: Қизил карточкагача ўйин бизнинг назоратда эди. Йирик ҳисобда ютишимиз мумкин эди. Четлатишдан сўнг ҳаммаси ўзгарди. Бугун икки очко йўқотдик. Жуда аламли ўйин бўлди. Ўтган йили ҳам ҳакамлардан кўп жабр кўргандик. 


- Ўйин сўнгида бўлган ҳодисаларга нима сабаб бўлди?

- Йигитлар айтиши бўйича, четлатиш бўлган вазият қизил карточкага тортмас эди. ВАР бунга аралашиши лозим эди. Ён ҳакам қизил карточка кўрсатилиши кераклиги ҳақида бош ҳакамга айтибди. ВАР ва ён ҳакам қарор қабул қилса, бош ҳакам нега керак. Йигитлар айтишича, шогирдим атайин оёғини қўймоқчи бўлмаган. 


- Яъни ўша вазият шу ҳодисаларга олиб келди.

- Ҳа, ҳиссиётлар тўлиб-тошди. Йигитлар ўйиндан сўнг ҳакам билан суҳбатлашиб, секин майдонни тарк этаётганди. Биз ҳам бир четда тургандик. Эргашев бизнинг ўйинчиларга қилиқ кўрсатди. Бу футболчига ярашмасди. Мен олдига бориб, унга дакки бердим. Унда бундай ҳолат биринчиси эмасди. Лицензиямни олиб қўйишар эмиш. Майли, олаверишсин. Бу қўрқинчли эмас. Лекин бу ҳолат адолатдан эмас.


- Биринчи бўлимда ён ҳакамга кўп эътироз билдирдингиз...

- Ҳакамлик ҳақида ҳозир айтдим, албатта, улардан кўнглим тўлмади. Кўрдинглар, биз ҳар томонлама олдинда эдик. Карточка бўлмаганда осонликча ғалаба қозонардик.

Пенальтидан яхшироқ вазиятлар кўп бўлди. Охирги ўйинларда Абдираҳматов билан Сиддиқов бажарарди. Бугун ким ўзига ишонса, ўша бажариши кераклигини таъкидлагандим. Шерзод буни  метрли стандартни амалга оширадиган бўлди.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика