Latest news

17:14Суперлига. "Андижон" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  5 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  12 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  19 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди" News

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди"

"Насаф" ҳамда "Ал Файсали" ўртасида ўтказилган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинидан (3:1) кейин мезбон жамоа устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Зафармурод Абдираҳматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни яхши бошладик. Гол ўтказгунимизча иккита яхши вазиятга эга бўлдик, бироқ кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан йигитлар ишончни йўқотишмади ва ғалабага эришдик. Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди. Бу йил стадионимизда ўтказилган сўнгги ўйинда ғалаба қозонганимиз ҳаммага яхши кайфият улашди".

Зафармурод Абдираҳматов: "Уч очко учун майдонга тушгандик ва мақсадимизга эришдик. Баҳс мухлисларбоп бўлди. Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман".

- Умар Эшмуродовнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Ғалаба осон бўлмади. Бу жамоа тартибли ўйнашини айтган эдим, бугун ўша гапларнинг исботини кўрдик. Футболчиларни нега алмаштирдим? Ўйин услубимизни ўзгартиришга қарор қилдик. Умар Эшмуродов танаффусда ўйнай олмаслигин айтди. Шу сабабли уни алмаштирдик.

- Умар Эшмуродовнинг ўзгариши жароҳат билан боғлиқ, шундайми?

- Оёғини ушлаб, ўйнай олмаслигини айтди. Шифокорлар кейинроқ футболчи ҳақида маълумот беришади.

- "Насаф" сўнгги баҳсда ғалаба қозонмаса, гуруҳда қолиб кетиши мумкин. "Ал Садд"га қарши баҳсда қандай ўйин кўрсатиш ниятидасиз?

- Бу учрашувда натижа учун ўйнашга мажбурмиз. Очиқ ўйин кўрсатармиз, балки ёпилиб олармиз. "Ал Садд" ўз уйида жуда яхши ҳаракат қилади. Тартибли ўйин кўрсатишимиз керак. Бошқа ўйин натижаси ҳам бизга таъсир қилиши мумкин. Қатар клубига қарши баҳсда фақат ижобий натижага ҳаракат қиламиз.

- Саволим Зафармуродга. "Ал Файсали"га қарши иккала баҳсда ҳам гол ура олдингиз. Гол уришнгизни аввалдан сезганмидингиз?

З. Абдираҳматов: Ўйиндан аввал мураббийимиз вазият бўлса имкониятдан фойдалан, тепиб кўр дегандилар. Биринчи баҳсда ҳам шундай бўлганди.

Рўзиқул Бердиев: Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Бугунги баҳсни стадионда кузатган, телевизордан томоша қилган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика