Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  21

Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз" News

Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"

"Шўртан" бош мураббийи Анвар Бердиев Суперлига 8-тур доирасидаги "Динамо" (1:3)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, аммо иккинчи бўлимда оддий вазиятларда тўплар ўтказиб юбордик.


— "Шўртан" бугун "Динамо"га қарши очиқ футбол ўйнади. Бундай тактика танлаш жамоанинг ўрнидан келиб чиққан хато қарор эмасмиди?

— Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман. Энг яхши ҳимоя ҳужум демакдир. Биринчи бўлимда вазиятлар юзага келди, фақат ундан фойдалолмадик, гол урилмайверса ҳимоячиларга босим ошиб кетади. Менимча, бугун улар бунга дош бера олишмади.

— "Шўртан"нинг тўп билан ишлаши ҳақида нима дея оласиз?

— Қисқа паслар билан ўйнаяпмиз ва аммо, ўйинчиларга ўзларига ишонч етишмаётгандек бўлмоқда. Бу борада машғулотларда ишляпмиз. Бундан ташқари, "Динамо" жамоаси ҳам жорий мавсум чемпионатдаги энг яхши клублардан бири ҳисобланади.

— 64-дақиқа "Шўртан" ўйинчиси қоидани бузган деб топилганда жиддий эътироз билдирдингиз, бу ҳақда нима дея оласиз?

— Яхши вазиятга чиққанимиз, ҳакам ўйинни тўхтатганидан норози бўлдим. Ўша вазиятда гол уришимиз мумкин эди ва ҳакам кейин ҳам ВАРни эшитиши мумкин эди. Мен ҳакамга шуни айтдим.

— Бугун урилган ҳар уччала гол ҳам ўнг қанотдан қилинган ҳужумлардан сўнг урилди. Бу жамоанинг ушбу қанотида муаммолар борлигини кўрсатадими ёки "Динамо"нинг ўнг қаноти кучлими?

— Иккинчи гол ён чизиқдан тўп ўйинга киритилганда захирадан тушган ўйинчимиз Далер Шарипов кўрсатмани нотўғри тушунибди. Ўйиндан кейин бу ҳақда савол берсам, кўрсатмани тушунмаган бўлиб чиқди. Ўша вазиятда ўйинчимиз тўп ўйинга киритилаётганда туриши керак эди. Учинчи голга келсак, ҳимоячимиз ўйин сўнггида дарвозабон билан бир-бирини тушунмади, бу эҳтимол чарчоқ сабабдир.

— Ҳар бир мураббийда 80-дақиқаларда ўйинчини тушириб, гол уриб кета оладиган калит бўлади. Сизда шундай калит борми?

— Ҳакам ўйинни бошлаб берганидан якуний ҳуштаккача давом этади. Ўйинчи ҳамма вақт ўйнаши керак. 80-дақиқада тушиб ўйинни кучайтира оладиган ўйинчи... тўғриси бундай футбол тарафдори эмасман.

— 2-3 йилдан бери Ғузорга келаман. Бунга қадар "Динамо" билан бўлган ўйинга ўхшаш баҳсни кўрганим йўқ. Барибир олдин Про лигага мос ўйинлар бўлган. "Динамо" очиқ ва зўр ўйин бўлиб ўтди, футболчиларингиз жонларини бериб ўйнашди. Аммо, натижа ҳавас қиларли эмас. "Шўртан" бир очкога эга, кейинги ўйинларда нимадир ўзгартириши кўрамизми ёки тушкун ҳолат сақланиб қолинадими?

— Ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмаяпмиз, аммо мен тушкун кайфиятдаги ўйинчиларни ўйнатиш тарафдори эмасман. Раҳбарият менга қанча имконият беради, буни билмайман, аммо лекин ҳимоявий футбол тарафдори эмасман. Ҳаммага қарши ҳужумкор ўйнаймиз. Футболчиларга ғалабага бўлган ишончни етказа олмаяпмиз ва вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз.

— Ўйиннинг белгиланган вақтидан мазза қилдингизми. Шу пайтга қадар 20:15да Ғузорда футбол бошланмаган.

— Ўйин кечроқ бўлгани ажойиб бўлди. Келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Аммо, атиги бир очкомиз борлиги, бу мен учун жуда ноқулай.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика