Latest news

09:52"Мураббийлар қотили" - Маттейс де Лигт  1 09:24Алонсо "Реал Мадрид"нинг Испания Суперкубоги финалига чиққанига муносабат билдирди  4 08:55Хебайнинг янги жамоаси деярли аниқ  10 08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  13 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  4 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  35 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  10 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  7 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  15 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  4 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0

Рўзиқул Бердиев: “Бугун асабий ўйинда ғалаба қозондик” News

Рўзиқул Бердиев: “Бугун асабий ўйинда ғалаба қозондик”

“Насаф” – “Нефтчи” учрашуви ниҳоясига еткач, мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Аввало ўзим номимдан қолаверса клубимиз номидан “Шўртан” клубининг раҳбариятига ва стадион ходимларига катта раҳматлар айтаман. Улар биз учун бугунги ўйинни кўнгилдагидек ўтказишимиз учун барча шароитларни муҳайё қилиб беришди. Энди бевосита бугунги ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўйин биз учун асабийроқ кечди. Бунга сабаб, рақимизнинг яхши ҳимояланиши бўлди. Иккинчи бўлимда гол киритганимиздан сўнг, йигитларимизда ўзларига бўлган ишонч янада ортди ва ғалабага бўлган катта иштиёқ эвазига яна иккита гол киритиб, муҳим ғалабани қўлни киритдик. Биз бугун уч очкони қўлга киритишимиз керак эди, чунки ўтган  ўйинда очко йўқотган эдик. Шунинг учун бугунги ўйинга футболчиларимизни фақат ғалаба қозониш учун тайёрлаган эдик. Улар биз мураббийларни ишончини ортиғи билан қозонишди. Йигитларимизга бунинг учун ўз ташаккуримни билдириб қоламан.
 
Олдинда терма жамоамиз ўйини боис танаффус вужудга келаяпти. Бу танаффусдан унумли фойдаланиш учун иккита назорат учрашуви ўтказишни режалаштирганмиз. Демак, 11 ноябр куни  Тошкентда “Обод” ва “Пахтакор” жамоалари билан учрашувлар ўтказамиз. Иккала учрашув ҳам бир кунда бўлиб ўтади, яъни эрталаб ва кечга.
 
Бугунги учрашувда Бобир Абдухолиқов ва Шароф Муҳиддиновларни майдонга туширмаганимизга сабаблар, улар бўлиб ўтган Осиё чемпионатида катта куч сарф қилишди. Улар шунингдек машғулотларимизга қўшилганига икки кун бўлганди ва кеча ёшларимиз таркибида ҳам улар тўп тепишди. Буларни ҳисобга олиб, уларга дам беришга қарор қилдик. Улар кўпроқ дам олишлари керак. Аммо кейинги ўйинларимизда бу ўйинчиларимиз албатта бизга ёрдам беришади.
 
Дилшод Хушбаков? Тўғриси унинг кўрсатаётган ўйинлари ва кўп гол ураётгани биз мураббийларни хурсанд қилаяпти. Биз унинг иштирокидаги ўйинларни мунтазам кузатиб бораяпмиз. Унга алабатта асосий таркибимизда тўп тепишга ҳали имкон берамиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика