Latest news

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  139 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  24 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  25 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Рўзиқул Бердиев: “Биринчи голдан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик” News

Рўзиқул Бердиев: “Биринчи голдан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - “Насаф” (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда ғалабани истагандик. Биринчи голдан хотиржамликни йўқотдик. Аслида биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда ҳам ҳаракатларимиз ёмонмас эди. Вазиятлар яратдик, бироқ иккинчи бўлимда ҳаракатлармиз сустлашди ва очко йўқотдик. 

Таркибдаги ротацияларни “Насаф”ни олдинда кутиб турган ўйинлардан келиб чиқиб амалга оширдик. Балки ўйин давомида футболчиларда ҳам шунақа кайфият кузатилгандир. ОЧЛдаги рақибимиз кучли жамоа, лекин биз ҳам кучсиз эмасмиз, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- Кувайт жамоасига қарши ўйинда жамоа Суперлигада ОКМК билан ўйинни кўзлаб ҳаракат қилгандек кўринди. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Суперлигадаги вазифамиз маълум, биз мақсад йўлида ҳаракат қилаяпмиз. Қувайт жамоаси ҳам кучсиз эмасди, ўз чемпионатида ушбу мавсумда мағлуб бўлмаган пешқадам клуб. “Бунёдкор” жамоаси биздаги ўйин сусайишидан келиб чиқиб, муваффақиятли ҳаракат қилди. Ҳисоб 2:0 бўлганида хотиржамликка берилдик, яна ҳимояда баъзи хатоликларга йўл қўйдик. Масалан Темурхўжа гол урган вазиятда бизнинг 5 нафар футболчимиз рақибга имконият бериб қўйди.





Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика