Latest news

08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  0 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  2 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  50 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  29 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  100 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673

Рўзиқул Бердиев: "Агар бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик" News

Рўзиқул Бердиев: "Агар бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик"

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйлайманки, футболчиларимиз барчани хурсанд қила олди. Чунки, охирги ўйинларда натижа қониқарсиз кўриниш олаётганди. Ўйинга келадиган бўлсак, биз назорат қила олдик ва шижоат билан ҳаракат қилдик. "Металлург" жамоасига кам имконият бердик. Улар кўпроқ қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилишди. Ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумларини бартараф этишни уддасидан чиқишди. Заҳирадан майдонга тушган ёш футболчиларимиз ўйинни кучайтиришди. Бу қайсидир маънода ғалабада бош омил бўлди.
Дилавер Харис? Кўрган бўлсангиз, аввалги ўйинда тўлиқ имконият бердик. Ҳужумчини вазифаси гол уриш ёки голли вазият яратиш. Шуни ҳисобга олган ҳолда бугун бошқа футболчиларга ишонч билдирдик. Харис олдин четда ўйнамаган, шу боис киришиб кетиши қийин кечмоқда. Маркода эса бу жараён яхши кечяпти.

Албатта, "Металлург" биз учун ноқулай рақиб. Лекин, тан олиш керак бекободликлар тажрибали жамоа. Таркибига назара соладиган бўлсак исми ва фамилиясидан ҳам билса бўлади. Жамоада мураббийнинг имзоси кўриниб турибди. Юқори ўринлар учун курашишга имконияти бор жамоа. Шунга қарамай бугунги ўйин тўлиқ устунлигимизда ўтди. Улар қарши ҳужумда ҳам деярли имконият ярата олмади. Ўзингиз кўраётган бўлсангиз бизга қарши кўп жамоалар ҳимоявий услубни танламоқда.

Донирёр Нарзуллаев "Металлург"да ўз ўрнига эга бўлди. Ғалабага эришган ўйинларида ғалабаларга муносиб ҳисса қўшмоқда. Голларга ассистентлик қилмоқда.

Албатта, ҳар бир учрашувларда руҳий жиҳатдан босим билан ўйнамаяпмиз. Буни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Ўтган ўйинларни эсдан чиқаришга ҳаракат қиляпмиз. Агарда бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик, тажрибали жамоани енгиш осон бўлмасди",- дейди Рўзиқул Бердиев.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика