Latest news

16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  0 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  9 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2

Россияни лол қолдирган Шомуродов Моуриньога керак бўлмай қолди. Карпиннинг суюкли футболчиси билан қандай воқеа содир бўлди? News

Россияни лол қолдирган Шомуродов Моуриньога керак бўлмай қолди. Карпиннинг суюкли футболчиси билан қандай воқеа содир бўлди?

Шомуродов ўрнига "бўрилар" аллақачон "Ювентус" юлдузини қўшиб олишди.

2019 йил Жозе Моуриньо Осиё Кубогини шарҳлаш учун таклиф қилинганди. Ўшанда мураббий "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, иштиёқ билан янги лойиҳага киришганди. Ўшанда у Элдор Шомуродов ҳақида илк бор тасаввурга эга бўлганди. Орадан бироз вақт ўтгач, улар ўртасида шахсий учрашув бўлиб ўтди. Уни футболчининг агенти Герман Ткаченко ташкил қилган. Шунда Элдор португалиялик мураббий унинг нафақат ўзини, балки статистикасидан ҳам хабардор эканлигидан ҳайратда қолганди. Эсдалик сифатида улар суратга тушишди. Шомуродов бу учрашувдан бениҳоя хурсанд эди, чунки у болалигида Жозе мураббийлик қилган "Челси"га мухлислик қиларди. Бир-икки йилдан сўнг бу илтифотли киши ҳужумчини бош мураббий сифатида танқид қилади, деб ким ўйлабди дейсиз. Қўшимчасига у "Рома" раҳбариятига Элдорни янги мавсумда жамоага кераксизлигини маълум қилади.

Бу ҳақда Corriere Dello Sport сайти хабар бермоқда. Манбанинг хабарига кўра, "Рома" Валерий Карпиннинг севимли ҳужумчисидан қутулмоқчи, чунки Элдор ёзги мавсум оралиғида мураббийни ҳайратга сола олмаган. Аввалига клуб кўнгилдагидек ўтмаган мавсумдан кейин футболчига имконият бермоқчи эди. Аммо, афтидан, Шомуродов буни оқлай олмади. Нашрнинг ёзишича, Элдорга А Сериянинг бошқа клубларида тўп тепиш имконияти бор. Бироқ қизиқиш у қадар юқори эмас.

Унинг кетишига яна бир сабаб Пауло Дибаланинг трансфери саналади. Аргентиналик футболчи "Ювентус"ни эркин агент сифатида тарк этганидан кейин "Рома"ни танлашини кўпчилик кутганди. Лекин бунда гўёки Моуриньо катта рол ўйнади. Шахсан унинг ўзи Дибалага қўнғироқ қилиб, янги мавсумдаги катта вазифалар ва амбициялар ҳақида гапирди ва у аргентиналик ҳужумчи атрофида жамоа қуришга ваъда берди. Суҳбатлар натижа берди, қўшимчасига яхши маош таклиф қилинди. Умуман олганда, "Рома" ёзги трансфер мавсумини фаол ўтказмоқда - клуб Жозенинг деярли барча талабларини қондирди. Зеки Челик "Лилл"дан, Миле Свилар "Бенфика"дан, Неманья Матич эса "Манчестер Юнайтед"дан олиб келинди. Дарҳақиқат, асосий позициялар мустаҳкамланди.

"Рома"ни аллақачон бир нечта футболчилар тарк этишди, Шомуродов эса навбатдаги бўлиши мумкинлигига ишончи комил. У учта ўртоқлик учрашувида майдонга туширилди, аммо катта таассурот қолдирмади. Шу сабабли, клуб трансфер ойнаси тугагунча кутиб туриши ва энг яхши таклифни танлаши мумкин.

Ўтган мавсумда Шомуродов қандай ўйин намойиш этди?

Кўнгилдагидек эмас. Дастлаб Жеконинг ўрнига Элдорни таклиф қилишди, лекин у Эденнинг ўрнини боса олмади. Кўп нарса Моуриньонинг ўзига яхши таниш Тэмми Абраҳам билан шартнома имзолагани билан боғлиқ. Шундай қилиб, мавсум бошиданоқ Шомуродов захира ўриндиғига ўтирди ва асосан, ўйинлар якунланиш арафасида майдонга туширилди. Умуман олганда, тўққиз ой ичида бор-йўғи бешта гол урилиши Римдаги фаолияти учун кутилгандек эмасди.

Норозиликнинг чўққиси йил бошига тўғри келади. "Рома" "Юве" устидан 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди, ўшанда Шомуродов майдонга туширилди ва ўйин 3:4 ҳисобида якунланди. Моуриньо ҳаммани, шу жумладан, Элдорни ҳам аямай танқид қилди.

Баҳорда Шомуродов ўйин вақтидан норозилигини омма олдида билдирди.

"Рома"даги ўйинимдан норозиман. Мен кўпроқ ўйнашни хоҳлайман. Моуриньо билан алоқангиз қандай? Яхши. Эҳтимол, аввалгидек эмас, лекин ҳали ҳам яхши. Менинг клуб билан шартномам бор. Агар кўпроқ ўйнасам, қоламан. Аммо ҳозирда захира ўриндиғида ўтириш истаги йўқ", - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради RomaPress.net сайти.

Кейинчалик бу сўзлар рад этилди. Айтилишича, футболчининг сўзларини хориж матбуоти нотўғри талқин қилган. Аммо унинг юрагида чўкинди қолганди. Кейинги 10 учрашувда форвард бор-йўғи 83 дақиқани майдонда ўтказди. Бироқ мавсум охирида умид тўлқинлари пайдо бўлди. Италияда бу машғулотлардаги машаққатли меҳнат билан боғлиқ эди ва Шомуродов мураббий эътиборидан четда қолмади. Шундай қилиб, мавсум охирида бир нечта ўйинларда унга имкон берилди, ҳатто "Фейеноорд"га қарши Конференция лигаси финалида алмаштирилди.

Бироқ эндиликда "Рома"даги саргузаштлар ниҳоясига етиб бораётгандек кўринмоқда. Унда танлаш имконияти кўп эмас: ё учинчи ҳужумчи бўлиб қолавериш керак, ёки бошқа клублардан таклифларни кўриб чиқиш лозим.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика