Latest news

07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  12 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  13 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  26 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  43 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  5 00:26АПЛ. "Манчестер Сити"дан камбэк, Ҳусанов дебют ўйинида 53 дақиқа ўйнади  511 00:03А Серия. Етакчи "Наполи" "Ювентус"га қарши ўйинда ирода қайд этиб, ғалабага эришди  3 23:54Расман: Антони Ла Лига клубига ўтди  3 22:50Раҳмоналиев "Рубин"дан ижара асосида кетади. У бугун янги клуби билан шартнома имзолаш учун учиб кетади  2 22:21Бундеслига. "Бавария" меҳмонда қийин ғалабага эришди, "Боруссия" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг ўйнади, "Лейпциг" ва "Байер" ўртасидаги ўйинда эса 4та гол урилди  1 22:14АПЛ. "Ливерпуль" ва "Борнмут"дан йирик ғалаба, "Арсенал", "Эвертон" ва "Ньюкасл" ҳам 3 очкога эга бўлди  5 21:42Педри "Барселона" билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 21:06Муҳаммад Салоҳ АПЛ тўпурарлари рўйхатида Анридан ўзиб кетди  4

Роналдуни Неймардан устун қўйишдан тортиб мухлислар босқинига дуч келишгача — "Ал Ҳилол" бош мураббийи фаолияти тўғрисида қизиқарли маълумотлар News

Роналдуни Неймардан устун қўйишдан тортиб мухлислар босқинига дуч келишгача — "Ал Ҳилол" бош мураббийи фаолияти тўғрисида қизиқарли маълумотлар

Бугун португалиялик мураббий Жорже Жезус қўл остидаги "Ал Ҳилол" клуби Ўзбекистоннинг "Навбаҳор" клубига қарши майдонга тушади.

Жорже Жезус фаолияти давомида кўплаб клубларда фаолият олиб борган. Номдорлари қаторига "Брага", "Бенфика", "Спортинг", "Ал Ҳилол", "Фламенго", "Фенербахче"ларни киритиш мумкин. 

Мутахассис "Бенфика" бошқарувида уч карра Португалия чемпиони, мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, клуб билан кетма-кет икки маротаба Европа лигаси финалига чиққан. Биринчи йил "Челси"га, келгуси йил "Севилья"га имкониятни бой берган.

Шунингдек, у "Ал Ҳилол" билан мамлакат суперкубоги, "Фенербахче" билан Туркия кубогини қўлга киритган. 

Жезус "Фламенго" билан бир мавсум давомида бешта соврин қўлга киритган: Бразилия чемпионати, Либертадорес кубоги, Бразилия суперкубоги, Судамерикана кубоги, Кариока чемпионати. Шунингдек, бразилияликлар билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига қадар етиб бориб, Фирминонинг 99-дақиқада урган голи туфайли "Ливерпул"га ютқазган. Ушбу ўйиндан аввал инглизлар устози Юрген Клопп ҳазил ила Хесуснинг Бразилия президенти этиб сайланиши мумкинлигига ишониши айтганди: 

"Жорже Жезус "Фламенго"да ақлбовар қилмас ишларни амалга оширди ва жуда кўп нарсаларни ўзгартирди. У португалиялик бўлишига қарамай, Бразилия Президентлигига сайловда ўз номзодини қўйган тақдирда, ютиб чиққан бўларди".

Мутахассис "Фламенго" бошқарувидаги 57 ўйинда 43 маротаба ғалабага эришган, 10 дуранг қайд этган ва атиги 4 ўйинда ютқазган. Бразилиядаги фаолияти учун бошқалар билан бир қаторда Пеледан ҳам мақтов эшитган.

"Ал Ҳилол" устози 2019 йил Неймарнинг маҳорати Роналдуникидан юқори эмаслигини айтган. "Мен учун Криштиану Роналду энг яхши футболчи. Бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ. Унинг босиб ўтган йўли футбол ўйнаш истаги бўлган ҳар қандай болакай учун сабоқ бўла олади. Неймар ўз қарашларини ўзгатириши лозим, акс ҳолда Криштианунинг даражасига чиқа олмайди. Агар футболдан йироқ нарсалар ўз устингизда ишлашдан муҳимроқ бўлса, ҳеч қачон энг зўри бўла олмайсиз. Роналдуда муваффақиятга эришиш иштиёқи юқори. Улар ўртасидаги фарқ шунда".

Жорже Жезус "Ал Ҳилол"да 10 миллион евро атрофида маош олади ва дунёнинг энг юқори ҳақ тўланадиган мураббийлар қаторида туради.

Жезусга "Ал Ҳилол"га келишидан аввал Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийлиги ҳам таклиф қилинган. Бироқ у ўзи олдинроқ ишлаган клубни танлашни афзал кўрган.

Мутахассис "Спортинг"да ишлаб юрган кезларида жамоаси Мадейрада "Маритомо"га мағлубиятга учрайди. Бундан дарғазаб бўлган 40 га яқин босқинчи "мухлис" клуб жойлашган базага ҳужум уюштирган. Маълумотларга кўра, ўшанда Жезусдан ташқари клубнинг турли вазифада фаолият олиб борадиган айрим вакиллари ҳамда саккиз нафар футболчи ҳужумга учраган. Оқибатда Бас Достнинг пешонасини ёришган, баъзи футболчиларни муштлашган ва 25 литр сув солинадиган идиш билан уришган, Мишичнинг бошига эса камар билан зарба беришган. Уиляьм ва Патрисиуга эса таҳдид қилинган. Кейинчалик босқинчилар полиция томонидан қўлга олинган. 

ВИДЕОЛАР

Жорже Жезус мураббийлигида муросага келиши қийин бўлган футболчи деб Давид Луисни билади.

Энцо Пересни эса ўзи "ихтиро" қилган энг яхши футболчи деб билади.

Мураббийнинг лақаби — "жаноб". 

Мен қўллаётган барча иш услубимни ўзим кашф этаман. Мураббийлик қўлланмаларини ўқимайман. Тўғри, кўп мутолаа қиламан, лекин улар футболга тегишли бўлмайди. Мен йиллар давомида ўз услубимни яратдим ва ривожландим, шу билан бирга, бундан кейин ҳам ўсишда давом этмоқчиман. Ҳаётий тажрибаларимиз нимани яхшироқ уддалаганимиз ва нималарни кўнгилдагидек бажара олмаганимизни англашга ёрдам беради. Ўйлайманки, бу инсоннинг бутун умри давомида шаклланиши учун ажойиб сифатдир. Биз йиллар давомида ўзгарамиз; бу ҳар бир касб эгасида содир бўлади. Мен 20 йил, ўн йил, беш йил олдинги мураббий эмасман. Ҳар йили ўз ғояларим учун янги ёндашувларни топишга ҳаракат қиламан. Бошқаларга тақлид қиладиган мураббийлар кўп, лекин мен ижодкор мураббийман, тақлидчи эмасман.

Мураббий санъаткор, ижодкор бўлиши керак. Футболчи ҳам шундай: унинг иқтидори, унинг санъати ўзгаришларни келтириб чиқаради. Мен рассомлик бўйича энг катта мутахассис эмасман - агар санъат кўргазмасига борсам, кўпгина суратни кўздан кечираман ва нимани томоша қилаётганимнинг фаҳмига бормайман. Бироқ ўз ишига санъаткорона ёндашган, футболда бошқалардан ажралиб турадиган одамларни тушунишаг ҳаракат қиламан, чунки улар нима учун бундай йўл тутаётганини ҳис қилишга уринаман. Мен учун санъат ўз асарини яратганларнинг ҳис-туйғулари ҳисобланади. Бу нафақат Паула Рего каби рассомда, балки мен рассом ёки ижодкор деб ҳисоблайдиган барча одамларга тегишли. Чунки мен футболни санъат деб ўйлайман, шунинг учун менинг фикрлаш тарзим ҳам уларникига ўхшайди.

Мураббий рассомга ўхшайди. Сиз расм чизаётганингизда, кўп комбинацияларни бажаришингиз керак ва суратни ўз тасаввурингиз орқали яратасиз. Мураббий билан ҳам худди шундай: сиз шогирдларингиз билан бирга муваффақият келтирадиган ўйин ғоясини яратишингиз керак.

Лидерлар яратилмайди, улар шаклланади. Улар етакчилик масъулияти туфайли яхшиланиб боради ва ривожланади. Мен лидерман, чунки атрофимдагилар менинг бошқача эканлигимни билишади.

Майдондан ташқарида дам олиш мен учун осон эмас. Ўйиндан кейин ухламайман. Футбол мантиқ эмас, қийин машғулот. У бошқа жамоавий спорт турларидан фарқ қилади. Бошқа спорт турларида энг яхши ўйинчиларга эга бўлсангиз, ғалаба қозонасиз. Футболда эса бу қоида амал қилмайди.

Мураббий ўз ғояларини футболчилар билан бўлишиши ва ишонтира олиши лозим. Футболчилар ўзлари қилаётган иш ғалаба қозониш учун тўғри йўл эканлигига иқрор бўлиши керак.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика