Latest news

23:30Серия А. "Наполи" - "Рома" 2:2  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Афғонистон - Қирғизистон 5:3  1 23:15Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 5:5 (пенальтилар 2:3)  0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги финал. Таиланд - Эрон 1:4  0 23:05АПЛ. "Ноттингем" - "Манчестер Сити" 0:2   0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" камбэк қурбони бўлди, Алиқулов эса...  3 23:00АПЛ. "Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:3   0 22:55Серия А. "Интер" - "Торино" 2:0   0 22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  7 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  13 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  4 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  4 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  25 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади News

Роналду Саудия Арабистони клубида йилига 172 млн евро ишлаб топади

Қатардаги Жаҳон чемпионатида эркин агент сифатида иштирок этаётган Роналду Саудия Арабистони клубига қўшилишга яқин турибди.

Португалиялик юлдуз Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубидан тушаётган таклифни қабул қилиш арафасида. Агар 37 ёшли форвард ушбу битимга имзо чекса, йилига қарийб 172,9 млн евро ишлаб топиши мумкин бўлади. Бу футбол тарихидаги энг йирик келишувга айланади. 

Роналду ёзда ушбу клубнинг қизиқишига рад жавобини берган эди. Сабаби у Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган бирор топ-клуб сафига бориб қўшилмоқчи эди. Бу амалга ошмагач, Осиё қитъаси вакилининг таклифини қабул қилган кўринади. 

Роналдунинг янги битими 2,5 йилга тузилиши айтилмоқда. Европа ва MLS'нинг бирор клуби бундай йирик битим таклиф қила олмайди. 

"Ал Насср" Саудия Арабистонидаги энг муваффақиятли жамоалардан бири ҳисобланади. Улар 9 бор мамлакат чемпиони унвонига эга чиққан. Энг охирги марта ушбу титул 2019 йилда қўлга киритилган.

Маълумот учун, "Ал Насср"да Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жалолиддин Машарипов ҳам тўп тепади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика