Роналду нима учун айнан ушбу уйни танлаган? Бунинг тарихига назар ташлаймиз ФОТО
25 sep 2018 20:08
News
Роналду нима учун айнан ушбу уйни танлаган? Бунинг тарихига назар ташлаймиз ФОТО
У Борго Пода ажойиб кўриниш берадиган уйлардан бирини танлади. Аммо кўриниш асосийси эмас. Роналдуга сокинлик ва тинчлик керак. У ўз агентларига шундай уйни қидириш кераклигини айтган.
Йигитчага 4,5 гектарлик майдони бор, ўзи эса 1000 квадрат метр бўлган уй ёқди. Унинг учала қаватида ҳам 200 квадратга эга бўлган 8та ётоқхона бор.
Бассейн эса Рим сенаторлариники каби. Бундай ажойиб ҳовуз ҳам уйнинг ичида. Шунингдек, қасрда каттагина спорт зали, бильярдлар хонаси, ҳатто ҳеч кимга айтмасдан чиқиб кетиши мумкин бўлган 2та маҳфий эшик ҳам бор.
Уйни таърифлашга тил ожизлик қилмоқда.
УЙНИНГ ТАРИХИ
Энди мақоланинг асосий қисмига ўтамиз. Бунга қадар ушбу уйда "Ювентус"нинг собиқ футболчилари Зинедин Зидан, кейинчалик Фабио Каннаваролар ҳам яшаган.
Уйнинг ижара нархи эса суткасига 40 минг еврони ташкил қилади. Шу боисдан ушбу уй дунёдаги энг қиммат ижарага бериладиган уй ҳисобланади.
Энг қизиғи Роналдуга уйни сотиб олиш таклифи билан чиқишган. Аммо у ҳам уйни ижарага олишни маъқул кўрган. Бу орқали у Туриндаги "сафари тез қариши"ни билдириб қўйган шекилли.
Comments