Latest news

09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  0 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  5 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  12 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  2 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  20 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  33 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  48 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  3 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  6 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  3 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  34

"Роналду, Моутиньо ва Руй Кошта Мессидан кучлироқ". Бруну Фернандеш мухлислар саволларига жавоб берди News

"Роналду, Моутиньо ва Руй Кошта Мессидан кучлироқ". Бруну Фернандеш мухлислар саволларига жавоб берди

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш клуб билан янги шартнома имзолади.

Шу муносабат билан футболчи ўз твиттер саҳифасида #AskBruno хэштеги остида мухлислар берган саволларга жавоб қайтарди.


- Кейинги мавсум саккизинчи рақамли либосда ҳаракат қиласизми?

- Ўйлайманки, бир кун шу рақамда ўйнайман. Аммо ҳозир дўстим Хуан Мата менга яқинроқ бўлгани маъқул.

- Мессидан кучлироқ бўлган уч футболчи?

- Роналду, Моутиньо, Руй Кошта

- МЮга қўшилганингдан кейинги энг эсда қолган вазият?

- Мен жуда кўп яхши лаҳзаларни бошимдан ўтаздим. Аммо энг эсда қоларлиси менимча ҳали олдинда.

- Жонли кўрган энг зўр голингиз?

- Антонио ди Наталенинг "Удинезе" таркибида "Киево"га урган голи

- Бирга ўйнаган энг қувноқ ўйинчингиз?

- Менимча Эрик Байи. Аммо Жесси Лингард ҳам бу борада Байи билан баҳслашиши мумкин.

- Ёшлигингизда қайси футболчига хавас қилардингиз?

- Кўпгина болалар сингари Роналдиньо менинг кумирим бўлган. Унинг ўйинини томоша қилиш ҳақиқий завқ берарди.

- Қарши ўйнаган энг кучли футболчингиз?

- Андрес Иньеста ёки Пирло

- МЮнинг энг чиройли либоси қайси мавсумдагиси?

- Бу кейинги мавсумдаги либосимиз бўлади. 

- МЮ футболчиларининг кийиниш борасидаги диди энг ёмонларидан бири...

- Ҳамманинг ўз услуби бор. Буни танқид қила олмайман.

- Марвел қаҳрамонларидан қайси бирининг ролини ўйнаган бўлардингиз?

- Ўргимчак одам

- Португалия бу йил Жаҳон чемпиони бўлиши мумкинми?

- Нега йўқ?

- Машғулотларда футболчиларнинг оёқлари орасидан тўпни энг кўп ким олиб ўтади?

- Менимча Жейдон Санчо. Ҳар ҳолда айнан у бу ишни қилишга энг кўп ҳаракат қилади.

- АПЛда  сиз қарши ўйнаган энг кучли ярим ҳимоячи ким?

- Кевин де Бруйне

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика