Latest news

13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  48 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1

Роналду Мессининг "Олтин тўп"га лойиқ кўрилгани ва Криштиану соврин учун курашиши мумкинлиги ҳақидаги постга изоҳ қолдирди News

Роналду Мессининг "Олтин тўп"га лойиқ кўрилгани ва Криштиану соврин учун курашиши мумкинлиги ҳақидаги постга изоҳ қолдирди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Инстаграмда ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ғолиб деб топилган "Олтин тўп-2021" маросими натижалари ҳақидаги постга изоҳ қолдирди.

Португалиялик футболчининг мухлислари томонидан очилган аккаунтда Роналдунинг бу йилги ютуқлари, Криштианунинг овоз беришда 6-ўринни эгаллаши, шунингдек, Мессининг "Олтин тўпи" "талон-тарожлик ва шармандалик" эканлиги ҳақида ҳикоя қилувчи пост чоп этилди.

Роналду постга шундай изоҳ қолдирди: "Факт".

Постда шундай сўзлар ёзилган:

"Криштиану Роналду ушбу йилда: Италия кубоги, Италия Суперкубоги, Европа чемпионати тўпурари, Италия чемпионати тўпурари, "Ювентус"нинг 2020/21 йилги мавсумдаги тўпурари, "Манчестер Юнайтед"нинг 2021/22 йилги мавсумдаги тўпурари. Шунингдек, расмий ўйинлардаги голлар сони бўйича футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди, терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди, Европа чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар ва энг яхши ассистентга айланди.

Бир йилда 43 гол, Чемпионлар лигасининг 5 ўйинида 6 гол, ҳаммаси ҳал қилувчи ва бу йигит ёшидан қатъи назар, мўъжизалар яратишда ва дунёни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Ваҳоланки, уни 6-ўринга лойиқ кўришди... Ҳақиқатан ҳам, бу йил 5 нафар футболчи ундан зўр ўйин намойиш қилди деб ўйлайсизми? Асло.

Роналду ушбу соврин учун хотиржамлик билан курашиши мумкин эди ва Левандовски билан кураш яхши кечарди. Индивидуал жиҳатдан Роберт ақл бовар қилмас даражада ва "Бавария" "Ювентус"дан яхшироқ мавсум ўтказди, аммо миллий жамоадаги даражада Роналду яхшироқ эди.

Совринни ким қўлга киритди? "Барселона" билан фақат Испания кубогини қўлга киритган Месси, у Криштиану кетганидан бери "Реал" дарвозасига гол урмади, мавсумнинг асосий ўйинларида йўқолиб қолди, ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилиши керак бўлган, аммо деярли ҳар йили ўтказилаётган Америка кубогини қўлга киритди. Финалда ҳам, ярим финалда ҳам гол ура олмади ҳамда ПСЖда қониқарсиз мавсумни ўтказмоқда.

Криштиану бу совринни қўлга киритишга 300 фоиз лойиқ эди. Месси эса бунинг акси. У оддий мавсум ўтказиши мумкин, бироқ доимо унга совринни топшириш йўлини топадилар.

"Бу талон-тарожлик ва шармандалик". Ким "Олтин тўп"га муносиб эканини ақлли одамлар тушуниб турибди. Нотўғри мукофот олиш - бу ёлғондакам бахт.

Роналду ҳар доим тарихда энг зўр бўлиб қолади!"

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика