Latest news

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиорентина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  6 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  12 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

Роман Вайденфеллер: "Бундеслигада 300та ўйин ўтказиш улкан шараф" News

Роман Вайденфеллер: "Бундеслигада 300та ўйин ўтказиш улкан шараф"

Роман Вайденфеллер "Штутгарт" билан ўйинда ўзининг Бундеслигадаги 300-ўйинини ўтказди.
Энди 2та турдан кейин "Боруссия" фахрий дарвозабони немис элитасининг ўйинлари бўйича Ларс Риккенни (301 ўйин) ортда қолдириб 4-ўринни эгаллаши мумкин. Лекин кечаги ўйин Вайденфеллер учун муҳим аҳамиятга эга, ахир бундай юбилей фаолиятда бир марта бўлади.

- Бу Бундеслигадаги 300-ўйининг бўлди. Бу улкан шараф шундайми?
- Ҳа бу улкан шараф. Айниқса деярли барча ўйинларимни шундай буюк жамоа «Боруссия» Дортмундда ўтказганим. Муҳлислар ва жамоа раҳбарлари менга ишонч билдиришмоқда, шу қатори яқинда янги шартнома имзолаган мураббийимиз ҳам. Бундан ортиқ ажойибот йўқ!

- Энди шунга кўникиш керакки сиз ҳақиқатдан ҳам уй учрашувларида рақибларни синдирмоқдасиз?
- Биз ҳар сафар яхши ўйин ўтказиш учун шиддат билан ишлаймиз. Лекин ҳар доим ҳам бундай чиқишимиз билан бу юрда бундай ишончли ғалаба қозониб бўлмайди. Биз учун уй учрашувларида ғалаба қозониш жуда муҳим.

- Бугунги ўйин сен учун қандай бўлди?
- Биз биринчи бўлимда иккинчи бўлимдагидек эътибор билан ўйнай олмадик. Биз вақт ўтган сари Штутгартга имкон қолдирмадик ва хавфни шакллантириб бордик. Иккинчи бўлимда эса биз кутилганидан ҳам яхши ўйнадик. Биз пасларни яхши оширдик, кучли ҳужумлар қилдик ва ўз имкониятларимиздан унумли фойдалана олдик.

Бизнинг жамоада фақат катта потенциалга эга ажойиб ўйинчилар бор. Бизда ҳамма имкониятлар бор, лекин вақт ўтгани сайин биз ўйинни юқори даражада ушлаб туриш учун бир-биримизга янада кўпроқ ёрдам беришимиз керак, хаттоки ўйин тақдири ҳал бўлган пайтда ҳам.

- Танаффус олдидан бўлган вазият пеналтига тортармиди?
- Мени ўйлашимча пеналти бўлмаганди. Шунингдек мен ҳакамлар бригадасини ҳам мамнуният билан айтишни хоҳлардим, ахир бу энг эътиборли вазият эди. Кейин ҳакамлар ички мухокамадан кейин яхши қарор қабул қилишди ва бу тўғри қарор эди.

- Сен вазиятга ойдинлик кирита оласанми?
- Ҳамма ўйинда тез-тез бўлиб тургани каби Вернер бу вазиятда йиқилди, бу яққол қоида бузиш эмас эди. Умуман олганда бу мавзу мен учун ёпилиб бўлди, ҳакам тўғри қарорга келди.

- "Арсенал" билан ўйин ҳақида:
- Бу бошқа турнир. Буларни бир-бирига солиштирмаслик керак. Ўйлашимча биз ажойиб ўйин ўтказдик, лекин Арсенал юқори даражали жамоа эканлигини биламиз. Биз уларни Лондонда ютдик. Энди улар ҳам бизга қарши зарба беришни хоҳлашади, лекин биз ҳам кучли ўйин кўрсатиб Чемпионлар Лигасида ўз уйимизда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Русчадан Жавлонбек Юсупов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика