Latest news

23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  1 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  23 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  1 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  6 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2

"Рома" бош директори Элдор Шомуродовни трансфер қилмоқчи, битимга испаниялик Педро қўшилиши мумкин News

"Рома" бош директори Элдор Шомуродовни трансфер қилмоқчи, битимга испаниялик Педро қўшилиши мумкин

"Женоа"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда Iltempo хабар бермоқда. Манбанинг хабарига кўра, шахсан "бўрилар" бош директори Тьягу Пинтунинг ўзи 26 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда. "Женоа" билан мулоқотлар ҳам бўлди, футболчи тахминан 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Битимда шунингдек Шомуродовни кейинги сотувидан фоиз ҳам кўзда тутилиши мумкин.

Трансфер харид қилиш ҳуқуқига эга ёки мажбурий харид белгиланган ижара бўлиши мумкин. Рим клуби битимга Жозе Моуринью ишонч билдирмаётган Педрони қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, агар Рим клуби "Женоа"га таклиф берса, Элдор Шомуродов бунга иккиланмасдан ижобий жавоб беради ва трансферга розилик билдиради. 

Олдинроқ, португалиялик мутахассиснинг ўзи ҳам ҳужумчини жамоасида кўришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.

Элдор ўтган йили "Женоа"га "Ростов"дан 7,5 миллион евро эвазига ўтган ва Генуя клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган эди. Шомуродов ўтган мавсум А Серия доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди.

→ "Женоа" устози Шомуродовни сотишни тақиқлади


Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика