Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Роберт Варела: "Одатда мағлубиятдан хурсанд бўлмайдилар, аммо мен бугун хурсандман" News

Роберт Варела: "Одатда мағлубиятдан хурсанд бўлмайдилар, аммо мен бугун хурсандман"

Футзал бўйича Осиё чемпионатининг 3-турида Япония - Австралия ўртасидаги ўйиндан сўнг Роберт Варела матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.
“Япония Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Одатда мағлубиятдан хурсанд бўлмайдилар, аммо мен бугун хурсандман. Сабаби Япония таркиби сафида кучли футзалчилар кўп, шу боис ҳам тажриба устун келди“, - дейди мураббий.

- Бугун Австралиянинг гуруҳ босқичидаги энг яхши ўйини бўлдими?
- Чорак финалга чиқиб бўлганимиз учун бир қатор бошқа футзалчиларга имконият бердим. Жароҳат олган ва сариқ карточкалари бор ўйинчиларни асрадик. Сабаби бугун натижа муҳим эмас эди.

- Чорак финалда Таиланд ёки Вьетнам жамоаларидан бирига қарши ўйнайсизлар. Улар ҳақида нима биласиз?
- Жанубий Шарқий Осиё чемпионатида гуруҳ босқичида Вьетнам, финалда Таиланд билан ўйнагандик. Шу боис уларни яхши биламиз. Шу билан бирга рақиблар ҳам бизни яхши билишади. Чорак финалда ютган жамоа Жаҳон чемпионатига чиқади. Ким рақиб бўлса ҳам осон ўйин бўлмайди.

- Бугунги ўйинда кейинги учрашувдан олдин тактикалар синовдан ўтказиб олдингизми?
- Албатта биз навбатдаги беллашувга ҳам тайёргарлик кўрдик. Япония билан баҳсга мағлуб бўлиш учун тушмадик. Аммо вазиятга реал қараш керак. Тактикамизни синаб кўрдик, бироқ рақиб мусобақа фаворитларидан бири эди.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика