Ривалдо футболчилик фаолиятини давом эттирмоқчи
23 jun 2015 11:10
News
Ривалдо футболчилик фаолиятини давом эттирмоқчи
Бразилия терма жамоаси билан 2002 йилда жаҳон чемпионига айланган футболчи, "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси Ривалдо футболчилик фаолиятини давом эттирмоқчи.
У бу ҳақда "Инстаграмм"да маълум қилди.
"Можи-Мирин сафида тўп тепишга қарор қилдим. Клуб раҳбари бўлганим учун ўйнашга қарор қилдим дея олмайман. Профессионал сифатида тўп тепмай қўйганимга 15 ой бўлди, аммо тиззам яхши. Жамоанинг баъзи ўйинларида ёрдам бера оламан, лекин ҳаммасини машғулотлар ҳал қилади" - дейди Ривалдо.
Ривалда Бразилиянинг B Серияда иштирок этувчи "Можи-Мирин" клубининг президенти ҳисобланади.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments