Latest news

17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  0 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  2 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 17:05Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  13 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19

Ривалдо билан бир жамоада тўп тепиш бахтига муяссар бўлган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров 31 ёшга тўлди News

Ривалдо билан бир жамоада тўп тепиш бахтига муяссар бўлган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров 31 ёшга тўлди

Бугун "Сурхон" жамоасининг тажрибали футболчиси Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров таваллуд кунини нишонламоқда.

Қаҳрамонимиз бугун 31 ёшни қарши олмоқда. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров сайтимизга берган интервьюсида футболга қандай кириб келгани ва "Бунёдкор"даги саргузаштлари ҳақида қуйидагича фикр билдирганди.

"9 ёшимда МҲСК футбол мактабига боргандим. Дастлаб борганимда 1989 йилда туғилганлар учун синф очилмаганди. Шу боис 1987 йилда туғилган футболчилар билан шуғулланиб юргандим. Саҳоб Жўраев ва бошқа машҳур ўзимдан икки ёш катта ўйинчилар билан ўйнардим. Кейин ўзим тенгилар билан шуғулланишни бошлагандим. У ерда Дилшод Арслонов, Руслан Ибрагимов ҳамда Темурхўжа Абдухолиқовнинг отаси Зоир Абдухолиқов каби мураббийлар билан ишлаганман. 

"Бунёдкор" фаолиятимда жуда ёрқин из қолдирган. Катта футболга кириб келишимга айнан шу клуб сабабчи бўлган. Бу жамоада дунёга машҳур мураббий билан ишладим, машҳур футболчилар билан бирга фаолият олиб бордим. Эсимда 2009 йилда МҲСК стадионига испаниялик жаҳонга машҳур футболчилар Карлес Пуйоль, Андрес Иньеста ва Францеск Фабрегас келиб мастер класс ўтиб беришганди. Шу ўйинчилар билан бир жамоада футбол ўйнаганимиз ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди.

Иримларга ишонмайман. Яшил майдонга яратгандан жароҳат олмасликни ва юзимиз ёруғ бўлишини сўраб майдонга тушаман. 

Мураббийларим ҳақида гапирадиган бўлсам, Сколари – кучли мутахассис, машғулотлари жуда қизиқарли ўтарди, гоҳида қаттиққўл, гоҳида ҳазилкаш бўларди. Сколари йигитларга эркинлик яратиб берганди. Кечки пайт нима қилсанг ҳам эртасига майдонга тушиб яхши футбол ўйнаб берсанг бас дерди. Ҳеч қандай таъқиқ қўйилмасди. Барчамиз профессионал эдик, шу боис ўзимиздан кетиб қолмасдик ва режимда ушлаб турардик. Миржалол Қосимов - ёшларга эътибор қаратардилар. Аммо ўша пайтда жамоада рақобат жуда кучли бўлгани учун кам майдонга тушгандим. Игорь Шквирин – ўринбосарлар таркибида ўйнаб юрганимда менинг ҳаракатларимни кўриб “Олмалиқ”қа таклиф қилган ва асосий таркибдан жой берганди. Амет Мемет – жуда қаттиққўл мураббий. Тачмурад Агамуродов – тажрибали мураббий, барча нарсага жиддий ва профессионал тарзда қарайди. Аҳмад Убайдуллаев -  бу мураббий билан унча кўп ишламаганмиз. Ўз ишининг усталаридан бири. Вадим Абрамовни қаттиқ ҳурмат қиламан, ўринбосарлар сафида ўйнаётган бўлсам ҳам олимпия терма жамоасига чақирарди. 

Вадим Абрамов кўп мақтарди. Олимпия терма жамоаси сафида машғулотлардан олдин доим “Барселона” ўйинини кўриб таҳлил қилардик. Менинг ҳаракатларим Дани Алвешга ўхшашиб кетгани учун мақтарди. Ўзим ҳам шундай футболчига ҳавас қилардим". 

Сайтимиз ходимлари номидан Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаровга соғлик ва саломатлик, фаолиятида эса улкан зафарлар тилаб қоламиз. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика