Latest news

21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  1 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  3 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  6 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  5 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  7 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  2 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  8 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  18 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  5

Ретро. Равшан Эрматовнинг етти йил олдинги интервьюси News

Ретро. Равшан Эрматовнинг етти йил олдинги интервьюси

Бугун Олимпия шон-шуҳрати музейида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчиси Абдулҳамид Расуловни тантанали равишда тақдирлаш маросими бўлим ўтди.
 Равшан Эрматовга “Эл-юрт ҳурмати” ордени ҳамда қимматбаҳо “Малибу” автомашинаси топширилди.

Жаҳон чемпионатларида 9та ўйинни бошқариб ўзига хос рекорд ўрнатган Равшан Эрматов билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Касбим юзасидан Эрматов билан бир неча бор мулоқотда бўлганман. Почтамнинг архивига кўз югуртириб Эрматовнинг 2007 йил 18 февралда берган интервьюсини топдим. Ўшанда Равшан ака ҳозиргидек жуда машҳур эмасди-ю, лекин ўзига яраша таниқли эди. Қизиқ, интервью қандай чиққан экан-а? Ўшанда журналист томонидан берилган саволлар ва Эрматовнинг жавоби ҳозирги ўқувчини қизиқтирса ажаб эмас. Шу боис ўша суҳбатни ретро тарзида сайтимизга жойлаштирдик.

- Равшан ака, янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолди. Чемпионатга тайёргарлик қандай кеяпти?
- Тайёргарликни 1 декабрдан бошладик. Ўз вақтида миллий терма жамоамиз, "Самарқанд-Динамо" ва "Дўстлик" клубларида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича мураббий бўлиб ишлаган Жамшид Умаровни ўзимизга жалб этиб, у киши билан машғулотлар ўтказдик. Жамшид ака мураббийлигида ҳафтасига беш марта машғулот олиб бораётгандик, аммо яқиндан бери машқларни у кишисиз давом эттиришга мажбур бўлдик. Сабаби, Жамшид ака фаолиятини давом эттириш мақсадида Қозоғистон клубларидан бирига йўл олди.

- Демак, ҳозирча бошқа мураббий йўқ экан-да.
- Афсуски, шундай. Ваҳоланки, футболи ривожланган кўплаб давлатларда айнан ҳакамларнинг жисмоний ҳолати бўйича жавоб берадиган мураббийлар бор. Улар доим ҳакамларни назорат қилиб туришади.



- Ундай бўлса, ҳозир тайёргарлик қандай кетаётганини бизда ким текширади?
- Буни ҳеч ким текширмайди. Бизнинг ҳакамлар қўмитамиз ҳали профессионал даражада эмас. Шу боис ҳар бир ҳакам ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Мана шунинг учун ҳам бизлар, яъни 10-15 нафар ҳакам йиғилиб, Жамшид Умаровни жалб этгандик. У кишини ҳеч ким бизга бириктириб қўйгани йўқ. Афсуски, шу томонлама федерация ишга профессионал ёндошмаяпти.

- Бизда ҳакамлар қўмитаси ЎФФ таркибида. Бошқа давлатларда ҳам шундайми?
- Футболи ривожланган давлатларда ҳакамлар қўмитаси миллий федерацияга бўйсунади, мусобақаларни ўтказиш бўлимига эмас. Улар бир-бирига босим ўтказмасин деган мақсадда шундай йўл тутилади. Бизда эса ҳакамлар қўмитаси билан мусобақаларни ўтказиш бўлими алоҳида-алоҳида иш олиб бормайди. Бу эса кўп ҳолларда ишимизга халақит беряпти.

- Ўтган йил "Насаф" иштирокида кетма-кет икки баҳсни бошқардингиз. Сафарда "Трактор" ва ўз майдонида "Нефтчи"га қарши учрашувларни. Эътиборлиси, қаршиликлар ҳар иккала ўйинда бир хил - 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бизда бир ҳакамнинг бир жамоа иштирокидаги кетма-кет иккита баҳсини бошқаришга рухсат берилганми?
- Рухсат берилганми-йўқми, буни билмайман. Бундан ташқари, ҳеч қаерда рухсат берилмасин деган ёзувга кўзим тушмаган. Мен ҳакамлар қўмитаси ва ЎФФга бўйсунаман. Вазифам қайси учрашувга қўйишмасин, ўшани бошқариш. Улар шу ўйинни бошқарасан дейишдими, менинг ўша ёққа бормасдан иложим йўқ.



- Барибир "Насаф" иштирокидаги ўша баҳслардан сўнг гап-сўз кўпайганини инкор этмасангиз керак?
- Менимча, ҳакамлик борасида ҳеч қандай гап-сўз бўлмаганди. Ё бўлдими? Қайсидир газетада ўқидим, "Нефтчи" - "Машъал" баҳсининг биринчи таймидан кейинги танаффус тугагач, Равшан Эрматов 12 дақиқа кечикиб келди" деб ёзишган экан. Тўғриси, ўшани ўқиб жуда хафа бўлдим. Ваҳоланки, ўша куни майдонга кеч чиқмагандим. Ҳар доим ўйин пайтида қўлимда иккита соат бўлади. Ҳар гал майдонга кечикмасдан, кўп ҳолларда иккинчи тайм бошланишига уч дақиқа қолганда чиқиб келаман. Келинг, энди сиз айтган учрашувларга қайтсак. Аниқ вазиятлар бўйича олиб қараганда қаерда эътирозлар бўлди?

- Масалан, иккинчи тайм бошларида "Насаф"дан Камолиддин Кенжаевга "қизил" кўрсатганингиз сабаби нимада?
- Агар Кенжаев билан содир бўлган ҳолат яна беш марта қайтарилса, ҳаммасида "қизил" берган бўлардим. Дарвоқе, ўша ўйиндан сўнг "Насаф" мураббийларидан бири олдимга келиб "Равшан, Камолиддин рақиб футболчисининг орқасидан сакрамади-ку, нега қизил карточка кўрсатдинг?" деб сўради. Шунда мен ФИФАнинг янги қоидаларига биноан футболчи рақибининг орқасидан сакрайдими, олдиданми, ёниданми фарқи йўқ, бир хил қарор чиқаришимиз кераклигини тушунтирдим. Бу қоида чиққанига ярим йил бўлганди. Кейин мураббий бизнинг бу қоидадан хабаримиз йўқ дегандек гап қилди. Мен бўлсам, ҳакам сифатида бу қоидани билишимни, агар билмасангиз, бу менинг муаммом эмаслигини айтдим.

- Қаршидаги ўйинда "Нефтчи"дан Анвар Бердиевни ҳам четлатдингиз. Бунинг сабаби ўйинчилар сонини тенглаштиришмиди?
- Йўқ. Анвар Бердиев Вали Келдиевни қаттиқ ҳақорат қилгани учун четлатилди. Агар Анварга ўша заҳоти "қизил" бермаганимда "Насаф"дан бошқа футболчилар ҳам орага суқилиб, ўртада жанжал чиқиши мумкин эди. Шу боис дарҳол бу ҳолатнинг олдини олиш мақсадида қизил карточка кўрсатдим.



- "Насаф" иштирокидаги учинчи баҳсни ҳам сизга топширишса бошқарган бўлармидингиз?
- Нега энди бошқармас эканман, албатта бошқарардим. Агар ҳакамнинг виждони тоза бўлса, у ҳар қандай ўйинни бошқараверади.

- ФИФАда ҳакамларни Блаттер ҳимоя қилади, бизда ким шу ишни амалга оширади?
- Мавсум якунланганидан сўнг федерациямиз раҳбари Мираброр Усмонов ҳакамларни йиғиб айтдилар: "Бундан буён мен сизларни ҳимоя қиламан. Ҳеч кимдан қўрқмасдан ўйинни бошқараверинглар. Фақат Худодан қўрқсанглар бўлгани".

- Яхши ҳакамнинг майдонда бор-йўқлиги сезилмайди дейишади. Шу фикрга қўшиласизми?
- Бу гап асосан 80-йиллар футболига мос келади. Футбол авваллари шунчаки қизиқиш учун ўйналган бўлса, эндиликда ҳамма унга жиддий қараяпти. Шундай ўйинлар бўладики, ҳакам тез-тез ўйинга қўшилишига тўғри келади. Агар бир четда қараб турсангиз, баҳс жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Шу боис мен юқоридаги фикрга кўп ҳам қўшилмайман.

- Ўзбек футболида ҳакамларнинг ўрни қандай?
- Футболни ҳакамларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Спортнинг бу турида мураббий ва футболчиларнинг ўрни қандай бўлса, ҳакамларнинг ўрни ҳам шундай. Ҳакам ўйин яхши ўтиши учун ҳар икки жамоа футболчилари, мураббийлар ва мухлисларга хизмат кўрсатади. Яъни, биз хизматдаги кишилармиз.

- Баъзи гап-сўзларга қараганда, бизда ҳакамни сотиб олса бўлар экан?
- Бундай ҳолат нафақат бизда, балки бутун дунёда рўй бериши мумкин. Чунки ҳакамлар ҳар хил бўлади. Аслида ҳакам дўкондаги нарса эмаски, уни сотиб олиш мумкин бўлса. Ўз виждонини биринчи ўринга қўйган ҳакам ҳеч қачон сотилмайди.
 


- Фаолиятингизда ҳеч келишилган ўйинлар учраганми?
- Йўқ, бунақаси умуман бўлмаган. Худо хоҳласа бўлмайди ҳам. Эҳтимол, бизда ҳам шундай учрашувлар бордир, лекин мен иштирок этмаганман. Шахсан менга бу борада ҳеч ким пул таклиф қилмаган.

- Футболчининг душмани – жароҳат дейишади. Ҳакамларнинг-чи?
- Ҳакамларнинг душмани - ўйин пайтида йўл қўйган хатолари. Чунки ҳар бир йўл қўйилган хато кўнглимизни хира қилмасдан қолмайди.

- Агар ҳакамликни танламаганингизда, ким бўлардингиз?
- Мен дастлаб футболчи бўлганман. Жароҳат олмаганимда, ҳозир ҳам тўп тепиб юрган бўлармидим. Ҳакамлик соҳасига шу даражада киришиб кетганманки, ўйиндаги ҳолатлар ҳатто тушимгаям кириб чиқади. Ўзимни бундан бошқа касбда тасаввур қила олмайман.

- Бир ўйинда ўртача қанча масофани босиб ўтасиз?
- Ўзим ҳисоблаб кўрмаганман-у, бироқ кузатув натижалари шуни кўрсатяптики, ҳакамлар бир ўйинда ўртача 12-13 километр югуришади. Футболчилар эса ўртача 8-9 километр масофани босиб ўтишади.



- Инглиз тилини қай даражада биласиз?
- Инглиз тилида бемалол гаплаша оламан. Бунинг учун отам Сайфиддин Эрматовдан миннатдорман. Сабаби, отам ёшлигимда мени мажбурлаб инглиз тили ўқитувчисига берганди. Халқаро баҳсларни бошқараётганда тилни билиш муҳим аҳамият касб этади. Инглиз тилини билмаган ҳакамга ОФК, ФИФА учрашувларини бошқаришга рухсат берилмайди.

- Ҳакамларда ёш чегараси қанчани ташкил қилади?
- ОФК ва ФИФАда 45 ёшгача ҳакамлик қилиш мумкин. Олий лигада 48, биринчи лигада эса 45 ёшгача.

- Кейинчалик фаолиятингиз тўғрисида китоб ёзиш ниятингиз борми?
- Мен доим ўзим бошқарган учрашувларга оид қизиқарли ва статистик маълумотларни ёзиб бораман. Бунинг учун алоҳида дафтар тутганман. Насиб қилса, бир кун келиб китоб ҳолида чоп этилар. Очиғи, бу ҳақда жиддий ўйлаб кўрмаган эканман.

- Майдонга чиқишдан олдин ирим қиласизми?
- Ирим қилмайман, аммо тортишадиган вазиятлар бўлмасин деб Худодан сўрайман. Одатий ҳол сифатида ҳар гал иккита соат тақиб тушаман. Шунингдек, ҳуштагим, сариқ ва қизил карточкаларим ҳам иккитадан бўлади.



- Қайси ҳакамларга ҳавас қиласиз?
- Россиядан Валентин Иванов, германиялик Маркус Мерк, мексикалик Бенито Арчундия, уругвайлик Хорхе Лариондоларга ҳавас қиламан. Улардан кўп нарса ўрганиш мумкин.

- Сиз учрашган ҳакамлар орасида энг таниқлиси ким?
- Мексикалик Бенито Арчундия. У билан 2004 йил Қатарда учрашганман. Машҳур ҳакам бўлишига қарамай, Арчундия жуда оддий инсон экан, ўзини бошқалардан устун қўймайди.

- Қачон сизни Осиёнинг энг кучли ҳаками сифатида кўрамиз?
- Мен қитъанинг энг кучли ҳаками бўлиш учун эмас, балки менга топширилган ҳар бир ўйинни бехато бошқаришга ҳаракат қиламан. Ўтган йили Осиё ҳакамлари рейтингига кўра кучли ўнталикдан жой олдим. Энди 29 ёшга тўлганим боис бу ҳам мен учун катта шараф.

Суҳбатдош: Хайрулла Холиқов.
2007 йил, 18 февраль.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика