Latest news

07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  25 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  4 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0 21:08Лукас Пакета бўйича якуний қарор чиқарилди  1 20:51"Арсенал"нинг икки футболчиси жароҳат олди  3 20:44Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"  5

“Ректор Кубоги”да футболимиз юлдузлари беллашди News

“Ректор Кубоги”да футболимиз юлдузлари беллашди

Ўтган ҳафта Тошкент Давлат жисмоний тарбия институтида анъанавий “Ректор Кубоги” мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Салкам икки ҳафта давом этган кичик турнирда 26та жамоа олимпия тизими бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди. Биласиз, бу институтда жуда кўплаб спортчилар, хусусан, футболчилар таҳсил олиб келишади. Уларнинг орасида ёшлардан тортиб, фахрийларини ҳам учратишингиз мумкин. “Ректор Кубоги”да ўзбек футболи юлдузлари тўп сурди. Хусусан, мусобақанинг финал учрашувида бир қатор юлдузларимиз жам бўлишди. 


Ўйинларнинг ҳар бир бўлими 20 дақиқадан иборат бўлди. Учрашувлар институтдаги табиий майдонда ўтказилди. Мусобақанинг финал учрашуви анчагина қизиқарли кечди. Ўтган йили ҳам финалгача етиб келган Бобомуродов мураббийлигидаги 3-курс талабалари бу сафар ҳам кетма-кет қўлга киритган ғалабалари билан ҳал қилувчи ўйинда майдонга чиқишди. Мухлисларга яхши таниш Алибобо Раҳматуллаев, Аҳрор Умаржонов, Миржамол Қосимов, Санжар Қувватов тўп сурган жамоа финал учрашувининг биринчи бўлимида рақибидан устунлик қилган ҳолда “укалари” дарвозасини икки марта ишғол қилишди. Бу голлар уларни хотиржам бўлишларига етарли бўлди. Натижада устунлик 2-курс талабаларининг қўлига ўтди. Равшан Хурсанов ва Акром Комилов каби ёшлар ажойиб комбинациялари билан Санжар Қувватов дарвозасига хавф солишди. Ҳужумларнинг бирида Хурсанов ўзи иштирок этган комбинацияни гол билан якунлади. Қолган дақиқаларда ҳам уларда гол уриш имконияти бўлганди, бироқ таркибда нисбатан юлдузлари кам бўлган 2-курс талабалари кўплаб вазиятлардан тажрибасизлик сабабли фойдалана олишмади. Бу 3-курс талабаларининг “Ректор Кубоги”ни қўлга киритишига етарли бўлди. Шу тариқа ўтган финалда ютқазиб қўйган жамоа бу сафар чемпионликни нишонлашди.  

Финал ўйини якунлангач ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан институт ректори Исроилов Шоакрам Холматович ҳазил тариқаси айнан шу каби мусобақалар туфайли мураббий-футболчи талабаларни институтда кўришларини таъкидлаб, уларга тегишли медаллар, диплом ва кўчма кубокни топширди. 


Айтиш керак, турли ёшдаги терма жамоаларда тўп сурадиган футболчиларнинг барчаси ўзлари таҳсил олаётган курс обрўси учун мусобақада майдонга тушганлигига гувоҳ бўлдик. Ваҳоланки, мусобақа Республика ёки шаҳар миқиёсида эмас, балки институт талабалари ўртасида ўтказилди. Институтда таҳсил олаётган барча футбол юлдузлари “Ректор Кубоги”ни беэътибор қолдиргани йўқ. Хусусан, Максимилян Фомин, Достон Абдураҳмонов, Зафар Сафоев, Сергей Рекун, Абдумажид Тоиров, Забиҳилло Ўринбоев, Абдумавлон Абдужалилов, Акмал Турсунбоев, Сарвар Отабоев ва Игорь Сергеев ўз жамоасининг ғалабаси учун майдонга чиқишди. 

Юқорида тақдирлаш маросимида институт ректори ҳам сўзга чиққани айтиб ўтгандик. Шоакрам Холматович ғолибларни тақдирлар экан, улардан хурсанд эканлигига алоҳида урғу бериб, ўйинларда астойдил ҳаракат қилишганини, мусобақага парда остидан қарамаганликларини таъкидлади. Ҳатто ҳазиллашиб, бу футболчилар олий лига баҳсларида ҳам стадионга келиб, майдонга тушиб, ўйнаб кетаверишларини, лекин “Ректор Кубоги”да учрашувларга жиддий тайёгарлик кўрганликларини, керак бўлса, машғулотларда қатнашганларини эслатиб ўтди.  


“РЕКТОР КУБОГИ” – 2015

ФИНАЛ

2-КУРС – 3-КУРС – 1:2 (0:2)

Бош ҳакам: М.Нурматов.

2-курс: Одамбой Эргашев, Акром Комилов, Равшан Хурсанов, Аббос Ўлмасбеков, Нуриддин Умаров, Баҳром Боев.

Захирадагилар: Равшан Ражабов, Тоҳир Алимуродов.

Бош мураббий: А.Тўлаганов.

3-курс: Санжар Қувватов, Алибобо Раҳматуллаев, Миржамол Қосимов, Аҳрор Умаржонов, У.Боқиев, Д.Толибжонов.

Захирадагилар: О.Икромов, У.Абдуллаев, А.Маҳсумов.

Бош мураббий: Б.Бобомуродов.

Голлар: Равшан Хурсанов – Алибобо Раҳматуллаев (2та).


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика