Latest news

22:50Самвел Бабаян: "Юмшоқ қилиб айтганда, биз бугун кўрсатган ўйин даражасидан ҳафсалам пир бўлди"  1 22:46Александр Хомяков: "Бу жуда катта ютуқ ва байрам"  8 22:30АПЛ. "Ман Сити" меҳмонда "Ноттингем Форест"дан устун келди. "Арсенал" билан орадаги фарқ бир очко, аммо манчестерликлар битта кам ўйин ўтказишган  2 22:23Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"  3 22:17Жасур Жалолиддинов: "Гол ўтказмаётганимизга сабаб бутун жамоанинг меҳнаткашлиги"  2 22:11Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"  17 22:02Сервер Жепаров: "Олимпик" лойиҳасига қўйилган вазифани уддалаш учун бир қадам қолди"  2 21:36Февзи Давлетов: "Жамоада рақобат бўлиши керак"  1 21:25"Барселона" ва "Бавария" шов-шувли алмашинувни амалга ошириши мумкин  7 21:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида "Анкарагюжю"ни қабул қилмоқда, Алиқулов илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:50"Барселона" молиявий фэйр плей билан боғлиқ муаммо бўлган тақдирда кимни қурбон қилишини танлаб олди  5 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  3 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  14 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  86 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  64

“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум News

“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум

Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Реал” ёзда Иско, Марсело, Альваро Одриосола, Лука Йович, Мариано Диаз ва Дани Себальос бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Клуб шу орқали харажатларни тежаб қолмоқчи.

Ёздаги илк трансфер эса эркин агент сифатида жамоага келадиган Давид Алаба бўлади. Томонлар аллақачон келишувга эришган ва расмий хабар эълон қилиниши кутилмоқда. Устувор мақсадлар қаторида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд бор. Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йил ёзида тугайди ва у битимни узайтиришга шошилмаяпти. Холанднинг агенти Мино Райола эса мижозига янги жамоа излашда давом этмоқда.

Ярим ҳимояга “Ренн”дан 18 ёшли француз Эдуардо Камавингани сотиб олиш режалаштирилган.

Пау Торрес (“Вильярреал”) ва Жюль Кунде (“Севилья”) эса жамоани тарк этиши кутилаётган Серхио Рамос ва Рафаэль Вараннинг ўрнига ҳимояни кучайтириш учун олиб келиниши мумкин.

Мадридликлар устози Зинедин Зиданнинг клубдаги келажаги эса номаълумлигича қолмоқда.

Аввалроқ, El Chiringuito Эден Азар трансферга қўйилгани ҳақида хабар берганди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика