"Реал" президенти: "Биз ПСЖ каби 222 млн. еврога футболчи сотиб олмаймиз"
09 sep 2017 14:47
News
"Реал" президенти: "Биз ПСЖ каби 222 млн. еврога футболчи сотиб олмаймиз"
"Неймарнинг ПСЖга трансфери? "Реал" бир футболчи учун 222 млн. евро тўламайди. Бироқ шунча тўлайдиган клублар мавжуд. ПСЖ харид қилди ва Неймар энди Парижда. Агар уларга шунга қарор қилишган бўлса, харид азийди. Неймар - ажойиб футболчи, бунга шубҳа йўқ.
"Реал"нинг Мбаппега қизиқиши? Килиан ПСЖни танлади, чунки у Парижда туғилган. Уни "Реал" учун харид қилиб, бизда борини бузиш, тўғри қарор бўлишини билмайман. Мбаппе ҳозир ПСЖда, у ўша клубда ўйнашни истади.
Трансфер бозоридаги ақлсизликка келадиган бўлсак, футбол ўзгараётгани ҳақиқат. Одамлар унга катта пуллар билан келишяпти ва катта трансферлар амалга оширишмоқда. "Реал" трансферлар учун 180-200 млн. евро сарфлашга қодир, бироқ ҳозирги вазиятда харажат қилиш фойдамизга ишлайди деб ўйламайман. Кийиниш хонасидаги атмосферани бузадиган футболчини харид қилишдан фойда йўқ" - дейди Перес.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments