Latest news

23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 23:07ЕЧЛ. "Боруссия Д" – ПСЖ. Асосий таркиблар аниқ!  5 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  7 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  11 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5

"Реал" ўтган ҳафтада Мбаппенинг ўтиши борасида битимни ёпган (тўлиқ тафсилотлар) News

"Реал" ўтган ҳафтада Мбаппенинг ўтиши борасида битимни ёпган (тўлиқ тафсилотлар)

"Реал" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфери борасидаги битимни ёпди.

Marca'нинг ёзишича, Мадрид клуби ва ҳужумчи ўтган ҳафтада ўтиш борасида якуний келишувга эришишган.

Қайд этиш керакки, "Реал" бутун мавсум давомида ишончли одамлар орқали Мбаппени клубга ўтишга кўндирган, бундан ташқари улар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмаган - Килиан 1 январдан бошлаб "Реал" ва бошқа ҳар қандай клуб билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга бўлган бўлса ҳам бундан сақланган.

Мбаппе душанба ва сешанба кунлари Мадридда бўлганида, "Реал" бош директори Хосе Анхель Санчес олдин режалаштирилган барча учрашувларни бекор қилди. Хусусан, бошқа футболчиларнинг агентлари Санчес билан учрашув кўчирилиши ҳақида огоҳлантирилди. "Реал" бош директори бу вақтни Мбаппе билан ҳаммасини батамом келишишга сарфлади.

"Реал" Мбаппенинг ўзи ўтиш ҳақида эълон қилмагунча, бу ҳақда хабар бермайди.

Мбаппе испан клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Унинг "Реал"даги маоши ПСЖ таклиф қилганидан анча паст бўлади. Хабар қилинишича, Мбаппе солиқлар олинганидан сўнг йилига 25 млн евро маош олади.

Кеча Мбаппе ўз қарорини 28 май куни бошланадиган Франция терма жамоаси йиғинигача эълон қилишини маълум қилганди.

23 ёшли ҳужумчи жорий мавсум ПСЖ таркибида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 21та ассист қайд этди. Унинг шартномаси жорий йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика