"Реал" мухлислари жамоа вингерини хуштаклар билан кутиб олди
22 apr 2019 00:05
News
"Реал" мухлислари жамоа вингерини хуштаклар билан кутиб олди
Испания чемпионатининг 33-турида «Реал» ўз майдонида «Атлетик»ни қабул этиб, Бенземанинг хет-триги эвазига йирик (3:0) ҳисобида ғалабага эришди.
«Қироллик клуби» яримҳимоячиси Гарет Бэйл баҳсни захира ўриндиғида бошлаганди. Бэйл иккинчи таймда Лукаснинг ўрнига майдонга тушиши билан «Сантьяго Бернабеу»даги мухлислар унга қарата норозилик кайфияти билан хуштаклар чалишган. Хуштакбозликлар у ҳар тўпга тегинганида давом этган.
Аввалроқ, 29 ёшли уэльслик футболчи «бланкослар»ни тарк этиш нияти йўқлиги ҳақида хабар берилганди.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments