Бэйл "Реал"ни тарк этмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
20 апр 2019, 15:14
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл клубни тарк этиш ниятида эмас.

29 ёшли уэльслик агенти орқали Мадрид клуби раҳбариятида жамоада қолмоқчилигини билдирган.

Бэйлнинг бу қарори "Реал"нинг трансфер кампаниясига таъсир кўрсатиши мумкин.

Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан футболчини сотишга ва янги ўйинчиларни сотиб олишга тайёр. Клуб Бэйлни 130 млн. еврога баҳоламоқда.

Бэйл ЛаЛиганинг 26та учрашувида майдонга тушиб, 8та гол уриб, 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Sexta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›