Latest news

12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  1 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  1 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  3 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  2 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   5 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  9 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  6 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0

"Реал" Луниннинг келажаги борасида бир қарорга келди News

"Реал" Луниннинг келажаги борасида бир қарорга келди

Ҳаммаси ўйинчининг ўзига боғлиқ.

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабон Андрей Лунинни ўзида сақлаб қолмоқчи ва у учун янги шартнома тайёрлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2025 йилнинг июнигача амал қилади. "Қаймоқранглилар" футболчига янги битим таклиф қилишга ва уни узоқроқ муддатга клубда қолдиришга тайёр. Бироқ ҳаммаси ўйинчининг ўзига боғлиқ бўлади.

Лунин жорий мавсум Тибо Куртуанинг жароҳати туфайли "Реал"нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. Бироқ кейинги мавсумда украиналик яна иккинчи рақамга айланади. Бельгияликнинг қайтиши унинг келажаги ҳақидаги қарорларига таъсир қилиши мумкин.

25 ёшли посбон ушбу мавсум барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, шулардан 10 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Rating: +6   

Comments

   
22 mar 22:03:09
Okeni Arsenali qaytdi!
Lunin realni kelajakdagi asosiy posboni buladi qolsa.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика